Ссылки доступа

АҚШ генерали: Америка қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиш бошланди


Генерал Скотт Миллер
Генерал Скотт Миллер

Афғонистондаги халқаро кучлар қўмондони, АҚШ армияси генерали Скотт Миллер якшанба куни Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчиларидан қўшинларни тартибли олиб чиқиб кетиш ва афғон кучларига ҳарбий базалар ва жиҳозларни топширишни бошлади. Бу ҳақда Америка Овози хабар бермоқда.

Миллернинг таъкидлашича, у АҚШ президенти Жо Байденнинг Афғонистондаги қўшинларини олиб чиқиб кетиш ва шу тариқа президент айтганидек Америка тарихидаги энг узоқ муддатли урушни тугатиш тўғрисидаги қарори асосида ҳаракат қилмоқда.

Генерал Миллер таъкидлашича, чиқиб кетиш жараёнида халқаро кучлар ўзини ҳимоя қилиш учун воситаларга эга бўлади ва шунингдек, афғон хавфсизлик кучларини қўллаб-қувватлайди. Афғонистонда 2018 йилдан бери қўшинларга қўмондонлик қилиб келган генерал, шунингдек, Афғонистон ҳукуматига қарши чиқаётган радикал Толибон ҳаракати вакиллари билан гаплашиб, уларни мамлакатдаги можарони ҳарбий йўл билан ҳал қилишга уринишдан огоҳлантирганини айтди. Ҳозирда Толибон халқаро кучлар билан ўт очишни тўхтатиш тартибини ҳурмат қилмоқда, аммо афғон ҳукумат кучларига ҳужум қилишни давом эттирмоқда. Улар илгари тинчлик музокараларини хорижий қўшинлар олиб чиқиб кетилгандан кейингина давом эттиришларини билдиришган.

Аввалроқ АҚШ ва Толибон вакиллари томонидан тузилган келишувга биноан чет эл қўшинлари 1 майга қадар Афғонистонни тарк этишлари керак эди. Бироқ, Президент Байден ушбу муддатни бироз ўзгартириб, ҳарбий кучларнинг жуда кескин қисқариши Америка ва иттифоқчилар контингентини хавф остига қўйишини таъкидлади. Сўнгги америкалик ҳарбий хизматчи 11 сентябрга қадар АҚШ ҳудудидаги энг йирик терактнинг йигирма йиллигига қадар Афғонистонни тарк этиши кутилмоқда, шундан сўнг АҚШ қўшинлари Афғонистонга юборилиб, ҳужумлар ташкилотчиси Бин Ладен Усамани паноҳ қилган Толибон режимини ағдаришга ёрдам берди.

Афғонистондаги бошқа НАТО давлатларининг ҳарбий хизматчилари ҳам бир неча ой ичида мамлакатдан олиб чиқилади.

XS
SM
MD
LG