Ссылки доступа

Туркманистонда дўконлар олдида катта навбатларни сунъий равишда йўқ қилишга чоралар кўрилмоқда


Туркменистан. Иллюстративное фото
Туркменистан. Иллюстративное фото

Ашхободдан кейин Лебап вилояти маъмурий маркази — Туркманобод ҳам давлат дўконлари олдида катта навбатларни сунъий равишда йўқ қилиш бўйича мажбурий чораларни бошлади.

Икки ҳафта олдин президентнинг ўғли Сердар Бердимуҳамедов одамларнинг пойтахтдаги дўконлари олдида тўпланишини тақиқлаб қўйди ва узоқ навбатлар унинг отасининг имижига «путур етказишини» айтди.

Янги қоидаларга кўра, олдиндан рўйхатдан ўтган фуқаролар дўконга товарлар учун фақат сотувчининг чақириғидан кейин белгиланган вақтда келишлари мумкин.

Ашхободдан фарқли ўлароқ, Туркманободда навбатлар тўлиқ тақиқланмаган, тўрт кишигача дўконлар олдида йиғилишга рухсат берилган. Шу билан бирга, қолган фуқаролар ўз навбатлари келгунча қўшни уйларнинг кириш қисмида кутишга мажбур.

«Полиция ходимлари дўконларнинг олдида тўрт кишидан кўпроқ одамнинг навбатда туришига йўл қўймайди. Товарлар, шунингдек, дўконнинг асосий кириш қисмидан эмас, балки орқа эшик орқали сотилади. Агар кимдир норозилик билдирмоқчи бўлса, полиция уни ҳибсга оламиз ва жазо сифатида уни навбатдан чиқариб ташлаймиз, деб қўрқитмоқда», — деди 26 апрель куни Азатлик билан суҳбатлашган Туркманобод фуқароси.

Бир неча йил давом этган Туркманистондаги иқтисодий инқироз, шунингдек, миллий валютанинг қора бозордаги доимий қадрсизланиши, аҳолининг сотиб олиш қобилиятини пасайтирди. Бу мамлакатнинг кўплаб фуқароларининг бозорларда ва хусусий савдо шохобчаларида озиқ-овқат сотиб ололмасликлари ва давлат дўконларида имтиёзли нархларда товарларга боғлиқ бўлишига олиб келди.

Одамлар давлат томонидан белгиланган нархларда сотиладиган имтиёзли товарларни сотиб олиш учун, одатда навбатда турганларнинг ҳаммасига тезда етиб борадиган давлат дўконлари олдида саф тортишни бошлайдилар.

Давлат дўконлари субсидияланган товарларни эрталаб соат 6 дан эрталаб 8 гача сотади. Одатда ойига киши бошига 1 литр пахта ёғи, 1 литр кунгабоқар ёғи, 1 кг шакар ва 1 кг гуруч сотилади. Шунингдек, камёб маҳсулотлар товуқ тухумлари ва товуқ оёқлари бўлиб, улар камдан-кам сотувда.

Шу билан бирга, илгари йилнинг 1-чорагида озиқ-овқат рационини сотиб ололмаган фуқаролар уни сотиб олиш имкониятидан маҳрум. Рацион ёниб кетади. Бу ҳақда давлат дўконларида сотувчилар харидорларни огоҳлантиради.

XS
SM
MD
LG