Ссылки доступа

Россия мудофаа вазири Бухорода ўзбекистонлик ҳамкасби билан музокара ўтказмоқда


Ўзбекистонга расмий сафар билан келган Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу 28 апрель куни ўзбекистонлик ҳамкасби Баҳодир Қурбонов билан музокара ўтказади. Икки вазир учрашуви Бухоро шаҳрида бўлиб ўтмоқда.

Мудофаа вазирлари мазкур учрашувда, ТАСС ахборот агентлиги хабарига кўра, халқаро ва минтақа хавфсизлигига оид муаммоларни, икки томонлама ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қиладилар.

Сергей Шойгу Ўзбекистонга Тожикистондан қайтиш йўлида кирган. Россия мудофаа вазири 27 апрель куни Душанбеда бўлиб ўтган КХШТга аъзо мамлакатлар мудофаа вазирлари кенгаши мажлисида иштирок этган ҳамда Тожикистон мудофаа вазири Шерали Мирзо билан икки томонлама музокаралар олиб борган эди.

Шойгунинг Ўзбекистонга сафари ғарб нашрларида АҚШ расмийлари қозоқ, ўзбек ва тожик расмийлари билан Марказий Осиё минтақасида ҳарбий базалардан фойдаланиш борасида музокара олиб бораётганига оид хабарлар тарқалаётган пайтга тўғри келди.

XS
SM
MD
LG