Ссылки доступа

Қозоғистоннинг Туркиядаги фахрий консули рафиқаси билан содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида вафот этди


Police turkey coronavirus
Police turkey coronavirus

Қозоғистоннинг Туркиядаги фахрий консули Ҳалил Улуер рафиқаси билан йўл-транспорт ҳодисасида вафот этди, деб хабар берди Қозоғистоннинг Туркиядаги элчихонаси.

Туркия оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, воқеа 27 апрель куни кечқурун Истанбул яқинидаги катта йўлда содир бўлган. Маълум қилинишича, тўрт киши бўлган автомобиль йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилиб кетган. Уч киши воқеа жойида вафот этди, яна бири олган жароҳатларидан касалхонада вафот этди.

Улуернинг вафоти ҳақидаги хабарида Қозоғистоннинг Туркиядаги элчихонаси унинг Қозоғистонга сармоя жалб қилиш бўйича музокараларда қатнашганлигини, унинг иштироки билан Туркиядаги бир қатор хиёбонлар, кўчалар ва боғларга Қозоғистон раҳбарлари номи берилганлигини таъкидлайди. У раҳбарлик қилган Улуер гуруҳининг туризм, тиббиёт ва мудофаа каби қатор соҳаларда филиаллари мавжуд.

Қозоғистоннинг Туркиядаги элчиси Абзал Сапарбекулй ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Улуер пандемия пайтида Қозоғистонга биринчилардан бўлиб гуманитар ёрдам юборганини ёзди.

52 ёшли Улуер 2009 йилдан буён Туркиянинг Невсеҳир вилоятидаги Қозоғистоннинг фахрий консули бўлиб ишлаган.

XS
SM
MD
LG