Ссылки доступа

Эски ва янги Жалолиддин. Урганчга $2 миллионлик яна бир ҳайкал керакми? (тўплам)


Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Эски ва янги Жалолиддин. Урганчга $2 миллионлик яна бир ҳайкал керакми? Москва вилоятида яратилаëтган Жалолиддин Мангуберди ҳайкалнинг баландлиги 25 метр ва оғирлиги 50 тоннага тенг. Бу дунёдаги энг баланд ва қиммат ҳайкаллардан биридир. Ичимлик сув тизими ночор¸ йўллар яроқсиз шаҳарда иккита Жалолиддин ҳайкалига зарурат борми, деган саволни беришмоқда. (видео)

- Икки ой карантинда ушланганидан норози бўлган муҳожирларга паспортлари қайтарилди. 800 нафар экани айтилаётган ўзбекистонликлар 2 ойдан кўпроқ вақт мобайнида COVID карантинида ушлаб турилгани ва паспортлари қайтариб берилмаётганидан шикоят қилди. (видео)

- Ҳиндистонда СOVID қурбонларининг кўплигидан жасадлар оммавий равишда ёқилмоқда. Ҳиндистонда коронавирус эпидемиясининг янги тўлқини ўлимлар сонининг мисли кўрилмаган даражада ўсишига олиб келди. Ўлганлар сони шунчалар кўпки, Деҳлида жасадларни оммавий равишда ёқишга тўғри келмоқда. Шифохоналар касаллар билан тўлган, дори-дармон ва кислород заҳиралари тугамоқда. (видео)

- Эксклюзив: Тошкент деворидаги Қодирий. Ўзбек “Бэнкси” билан суҳбат. Бугунги суҳбатдошимиз Тошкентдаги илк граффитичи рассом. У 33 ëшда. Исми Абдурахмон. У ўз суратларида парвона рамзини имзо сифатида қолдириди. Ўз юзини ҳеч кимга кўрсатмаган бу рассом ўзини “Қоронғу тунда нурга интилган парвона” деб тасаввур қилади. (видео)

​- Кампиробод сув омбори участкаси Ўзбекистонга ўтказилмайдиган бўлди. (видео Настоящее время)

- OzodRakurs: Мирзиёевнинг баёнотларига объектив назар. Осмонга қараган юлдузлар, юлдузлардан кўп ишсизлар ва Самарқанднинг Тож маҳали бугунги ОзодРакурсда. Бугун Ўзбекистон президенти администрацияси тайёрлаган Махсус ракурс кўрсатувининг сўнгги сонини сиз билан биргаликда томоша қиламиз. Кўрсатувимиз меҳмони - журналист Жаҳонгир Муҳаммад. (видео)

- Беш эгизакнинг бир куни.Тожикистонлик беш эгизак тўрт ойлик бўлмоқда. Шифокорларнинг айтишларича улар бир меъёрда катта бўлмоқда. Аммо уларнинг ишсиз отаси болаларга шифокорлар тавсия қилган сутни сотиб олишга қийналаётганини, бунда уларга маҳалла ва қариндошлар ёрдам бераётганини айтади. (видео)

- Сенатда ҳисобот: коррупция, ўзлаштирилган бюджет маблағлари ва амалдорлар. Жиззах вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Акрам Раҳмонқулов уюшган жиноий гуруҳ тузиш ва миллиардлаб бюджет маблағларини талон-торож қилишда айбланмоқда. Бу ҳақда 23 апрель куни Ўзбекистон Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев маълум қилди. (видео)

- Матбуот эркинлиги рейтинги: Ўзбекистон Руандадан пастроқ, Беларусдан юқорироқда. Матбуот эркинлиги бўйича “Чегара билмас мухбирлар” халқаро ташкилоти томонидан тузилган бу йилги рейтингда Ўзбекистон 180 давлат ичида 157-ўринни эгаллади. (видео)

- "Кредит керакмас, йўл муаммо" - мигрантлар ҳукуматнинг қарз бериш режаси ҳақида. Дунёнинг 37давлатларида пулсиз қолган ўзбекистонликларгаконсулликлар томонидан берилажак ёрдам суммаси - суткалик яшаш учун $50-дан 150 долларгача ва транспорт учун $400дан 1000 долларгача маблағ ажратилади. Вазирлар Маҳкамаси Низомига кўра, Россияда бу кўрсаткич 50 ва 400 долларни ташкил этади. (видео)

- "Навальнийга озодлик". Россия шаҳарларида митинглар бўлиб ўтди. 21 апрель куни Россиянинг ўнлаб шаҳарларида март охиридан буён қамоқда очлик акциясини ўтказаётган мухолифатчи Алексей Навальний ҳимоясига намойишлар бўлиб ўтди. Ҳукумат бу акцияларни ўтказишга рухсат бермади. (видео)

- Тожикистон расмийлари ифторликка бормасликни талаб қилмоқда. Бу тақиқ нима билан боғлиқ?​ (видео Настоящее время)

- Президентни ҳимоя қилувчи қонун ишга тушди. Жавобгарликка тортилган биринчи шахс ким? Озодлик Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳақорат ва туҳматда гумон қилинаётган В.К. нинг жиззахлик 57 яшар Валижон Калонов эканлигини аниқлади. (видео)

- Ковид-марказлар қайта очилмоқда. Карантин янада кучайтирилиши мумкин. Ўзбекистонда сўнгги ҳафталарда коронавирус билан зарарланиш ҳоллари кўпайиши манзарасида беш ой аввал ёпилган Covid-19 беморларига мўлжалланган марказлар қайта очилмоқда.18 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда коронавирус туфайли карантин қоидалари кучайтирилди. (видео)

- Калта пайпоқ бесоқолбозлик белгисими? Тошкент шаҳар Миробод туманидаги 110-мактабда ЛГБТга қарши кураш сифатида ўқувчиларнинг пайпоғини текширганларга интизомий чора кўрилди. Текширув асносида мактабдаги видеокамера ëзувлари кўриб чиқилган. Мактаб жамоаси ЛГБТга қарши кураш тадбири доирасида пайпоқ текширилганлигини яшришига уринишган. (видео)

- Рамазон 2021: Очиқ ҳавода ўқилаëтган таровиҳ ва рамазон бошлангани сезилмаëтган бозорлар. Дунё бўйлаб мусулмонларнинг муқаддас Рамазон ойи иккинчи йил коронавирус чекловлари шароитида ўтмоқда. Ўзбекистон ҳукумати масжидларда таровиҳ ва хатми Қуръон ибодатларига рухсат берган, аммо улар карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда ўтказилиши кераклигини айтган. (видео)

- Ўзбекистонда Қурилиш вазирининг оиласи қарийб ярим триллион сўмлик давлат лойиҳасини қўлга киритди. “Трест-12” ширкати Тошкентдаги маъмурий объектни таъмирлаш ва автотураргоҳ қурилиши бош пудратчиси этиб танланди. Бунинг учун давлат бюджетидан 431,5 миллиард сўм ажратилган. “Трест-12”нинг акцияларига Қурилиш вазири Ботир Зокировнинг рафиқаси ва ўғли эгалик қилади. (видео)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG