Ссылки доступа

Ўзбекистон аҳолисининг 11 фоиздан кўпроғини пенсия ва нафақа олувчилар ташкил этмоқда


Ўзбекистонда нафақа ва пенсия олувчиларнинг умумий аҳоли сонидаги улуши 11,2 фоизни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ижрочи директори Абдулазиз Ҳайдаров 28 апрель куни АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилган.

Мулозимнинг билдиришича, 2021 йил 1 апрель ҳолатига кўра, мамлакатда пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони 3,9 миллион нафарга етган. Бундан 3,5 миллион нафарга яқинини пенсионерлар, 400 минг нафардан ортиғироғини эса нафақа олувчилар ташкил қилган.

Пенсия жамғармаси масъули жорий йилнинг илк чорагида 86 минг 535 нафар фуқарога пенсия ва нафақалар тайинланганини қўшимча қилган.

Ўзбекистонда доимий аҳоли сони жорий йил апрелига келиб 34 миллион 700 минг кишини ташкил этгани ҳақида Озодлик аввалроқ хабар қилган.

XS
SM
MD
LG