Ссылки доступа

ИШИДга алоқадорликда айбланиб 60 дан ортиқ Марказий Осиёлик жангари Афғонистон қамоқхоналарида қолмоқда


Задержанные боевики ИГИЛ в Нангархаре. Архивное фто
Задержанные боевики ИГИЛ в Нангархаре. Архивное фто

Афғонистон хавфсизлик кучларининг таъкидлашича, Марказий Осиёдан келган 60 дан ортиқ жангари мамлакат қамоқхоналарида тақиқланган «Исломий давлат» террористик гуруҳига аъзоликда айбланиб қамоқда сақланмоқда.

Афғонистон расмийларига кўра, мамлакат қамоқхоналарида 408 нафар хорижий ИШИД жангарилари бор.

Афғонистон Миллий хавфсизлик бошқармаси (МХБ) раҳбари Аҳмад Зиё Сирож 27 апрель куни Қобулда бўлиб ўтган матбуот анжуманида ҳибсга олинганлар 14 мамлакатдан, шу жумладан 173 аёллар ва болалар эканлигини айтди.

Унга кўра 299 жангари Покистон, 37 нафари Ўзбекистон, 13 нафари Тожикистон, 12 нафари Қирғизистон, 5 нафари Россия Федерацияси, 16 нафари Хитой, 5 нафари Иордания, 4 нафари Эронлик, 3 нафари Туркиядан, 5 нафари Индонезиядан, 4 нафари Ҳиндистондан, 2 нафари Бангладешдан, 2 нафари Малдивдан ва 1 нафари Жазоирдан.

Аҳмад Зиё Сирожнинг сўзларига кўра, ҳозирда афғон томони ИШИДга аъзоликда айбланиб ушбу мамлакат қамоқхоналарида бўлган фуқаролари билан музокаралар олиб бормоқда.

Афғонистонда «Исломий давлат» — «Вилоят Хуросон» вилоятининг ташкил этилганлиги ҳақида 2015 йил 26 январда эълон қилинган эди. Ўшандан бери ИШИДнинг ушбу афғон бўлими шарқий Нангарахар ва Кунар вилоятларида қуролли базаларини ва лагерларини ташкил қилди. 2018 йил бошига келиб, Афғонистонда Вилоят Хуросоннинг иккита филиали — Паштун ва Паштун бўлмаган минтақалар учун шаклланган, Афғонистоннинг шимоли-шарқида (Бадахшон) ва шимоли-ғарбда (Жаузжон, Сарипул, Фарёб) ИШИД гуруҳлари фаолият кўрсатмоқда. Унинг аъзолари асосан Россия ва Ўрта Осиё аҳолисидан иборат.

Гуруҳ Қобулда ва Афғонистоннинг бошқа шаҳарлари ва вилоятларида юзлаб одамларнинг ўлимига олиб келган қатор терактлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.

Аввалроқ Афғонистон шимолидаги тўқнашувлар пайтида ҳукумат кучлари томонидан вайрон қилинган бир неча тожик фуқароларининг ўлими ҳақида хабар берилган эди.

Икки йил олдин Афғонистон Президенти ушбу гуруҳнинг асосий қисми Нангархар вилоятида йўқ қилинганлигини эълон қилган. Кейин «халифалик» жангарилари ва уларнинг оила аъзоларини ҳукумат кучларига оммавий равишда топшириш бошланди.

Аҳмад Зиё Сирож халқаро ҳамжамиятни АҚШнинг барча қўшинлари мамлакатни тарк этиши керак бўлган 11 сентябрдан кейин терроризмга қарши курашда Афғонистонни ёлғиз қолдирмасликка чақирди.

«Тўлиқ жавобгарликни афғон хавфсизлик ва мудофаа кучларига юклаш нотўғри. Чунки биз ва бутун минтақа ушбу таҳдидга дуч келмоқдамиз», — деди Сирож.

Афғонистондаги террористик ва экстремистик гуруҳларнинг таҳдиди ҳар доим тожик расмийлари ва минтақадаги бошқа мамлакатларнинг ташвишларига сабаб бўлган. Тожикистон аъзо бўлган Россия бошчилигидаги ташкилот — Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг (КХШ) мудофаа вазирлари 27 апрель куни Душанбеда Америка қўшинларининг чиқиб кетиши ва Афғонистонда террористик кучларнинг кўпайиши мумкинлигидан хавотир билдирди.

XS
SM
MD
LG