“Дунё” ахборот агентлиги хабарига кўра, консулхонанинг очилиш маросимида Самарқанд шаҳар ҳокими Эркинжон Турдимов, Қозоғистон элчиси Дархан Сатибалди ва бошқалар иштирок этган.
Қайд этилишича, консуллик Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги инвестиция, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш бўйича вазифаларни бажаради.
Самарқанд шаҳрида Қозоғистон Бош консулхонасини очишга оид фармон президент Қасим-Жомарт Тоқаев томонидан 2020 йилда имзоланган эди.
Аввалроқ Озодлик Самарқанд шаҳрида жорий йил 7 март куни Туркиянинг бош консуллиги очилгани ҳақида хабар қилганди.