Ссылки доступа

Рамзан Қодировнинг расмий даромади икки йил ичида 50 баробар ошди


Чеченистон раҳбарининг расмий порталида Рамзан Қодировнинг 2020 йил охирида даромадлари ва мол-мулклари тўғрисидаги декларацияси пайдо бўлди. Ҳужжатга кўра, унинг даромади белгиланган муддат ичида икки баробардан кўпроқ ошди, деб хабар беради Кавказ.Реалии.

2020 йилда Қодиров рекорд даражада 381 миллион рубль ишлаб топди, Чеченистон раҳбарининг даромади 2019 йилда 147 миллион, 2018 йилда эса етти ярим миллион эди. Шундай қилиб, сўнгги икки йил ичида Рамзан Қодиров ўз бойлигини 50 мартадан кўпроқ оширди. Даромад манбалари эса кўрсатилмаган.

Чеченистон раҳбари умумий майдони 32 минг квадрат метрдан ортиқ бўлган иккита ер участкасига, шунингдек, 2344 квадрат метр майдонга эга уйга эга. Бундан ташқари, 209 метрли квартира Қодировнинг рафиқаси номига рўйхатдан ўтган.

Расмий равишда, Чеченистон раҳбарининг биронта машинаси йўқ, гарчи у ўз шерикларига совға сифатида доимий равишда хорижий маркали автомобилларни тарқатади ва зирҳли лимузинлар кортежи билан фахрланади.

Қодировнинг даромадлари 2019 йилдан бери ўсиши, суҳбатдош Кавказ.Реалии таъкидлаганидек, Ғарбнинг Чеченистон раҳбарига қарши санкциялари билан боғлиқ бўлиши мумкин — энди у пулни чет элда эмас, Россияда сақлаши керак.

Яқинда “Проэкт” нашри Рамзан Қодировнинг бошқа рафиқаси борлиги, у учун Москвадаги қиммат квартиралар рўйхатдан ўтганлиги ҳақида материал чоп этди. Умуман олганда, Чеченистон раҳбарининг хотинлари, терговда айтилганидек, тахминий қиймати камида 800 миллион рубль бўлган кўчмас мулкка эга. Республика раҳбари ва унинг оиласининг турмуш тарзи кўпинча расмий даромадлар ва декларацияларга тўғри келмайди, дея қайд этишди тергов журналистлари. Кейин Кремль Қодировнинг даромадлари бўйича оммавий ахборот воситаларида ўтказилган текширувлар қўшимча текшириш учун сабаб эмаслигини айтди.

XS
SM
MD
LG