Ссылки доступа

Блинкен Хитойни ички репрессия ва хориждаги тажовузда айблади


АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен АҚШ-Хитой можароси, агар у пайдо бўлса, иккала мамлакат манфаатларига зид бўлади, деб ҳисоблайди.

«Бу нуқтага етиб бориш ёки ҳатто бу йўналишда ҳаракат қилиш ҳам Хитой, ҳам АҚШ манфаатларига зиддир», деди у CBS Newsга берган интервьюсида.

Шу билан бирга, Блинкен «сўнгги бир неча йил ичида биз Хитойни ўзини кўпроқ репрессив ва чет элда янада тажовузкор тутаётганини кўрдик» деди.

«Бу ҳақиқат», деди давлат котиби.

Унга кўра, АҚШ президенти Жо Байден маъмуриятида «Хитой томонидан интеллектуал мулк ўғирланишидан ҳақиқий хавотирлар мавжуд». У Пекинни «адолатсиз ва душманона рақобатчи», деб айблади. Блинкеннинг таъкидлашича, Вашингтон «ҳамфикрлар ва бошқа хафа бўлган мамлакатлар» билан биргаликда Пекинга «бу шундай бўлмаслиги керак ва давом этмайди» деб айтиши керак.

Аввалроқ Қўшма Штатлар Хитойни «дунёда Америка манфаатларини ҳимоя қилиш» доирасида Ҳиндистон — Тинч океани минтақасида ҳарбий иштирокини кучайтириши ҳақида огоҳлантирган эди.

«Мен Си Цзига (Хитой раҳбари Си Цзинпинга) биз Европада НАТО билан бўлгани каби Ҳинд — Тинч океани минтақасида кучли ҳарбий мавжудлигимизни сақлаб қолишимизни, можаро бошлаш учун эмас, балки можаронинг олдини олиш учун айтдим», — деди Байден. Унинг таъкидлашича, у Си Цзинпинга Америка Қўшма Штатлари рақобатни маъқуллашини айтган, аммо Вашингтон Америка манфаатларини ҳар жабҳада ҳимоя қилишини аниқ айтган.

Президентнинг сўзларига кўра, «Америка америкалик ишчилар ва саноат манфаатларига путур етказадиган адолатсиз савдо амалиётларига, масалан, давлат корхоналарига субсидиялар бериш ва Америка технологиялари ва интеллектуал мулкларини ўғирлашга қарши чиқади».

XS
SM
MD
LG