Ссылки доступа

Тошкентда карантинга олинган ОТМлар сони 35 тага етди


Ўзбекистон пойтахтида талабалари орасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари аниқланган 35 та олий таълим муассасаси ва 15 та ўрта махсус таълим маскани икки ҳафталик карантинга ёпилган.

Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Тошкент шаҳар бошқармаси вакиласи Нодира Султонмуродова 3 май куни маълум қилди.

Мулозимага кўра, айни пайтда Тошкент шаҳрида 132 та умумтаълим мактаби, 22 та боғча, учта даволаш-профилактика муассасаси ва иккита хизмат кўрсатиш объекти ҳам 14 кунлик карантинга олинган.

Н. Султонмуродова пойтахтда ҳар куни COVID-19 ни аниқлаш бўйича 8000 та лаборатория тести ўтказилаётгани, бундан 2,5-3,5 фоиз ҳолатда вирус тасдиқланаётганини қайд этган.

Аввалроқ Озодлик Тошкент ва Самарқанддаги бир неча ОТМ ва мактаб COVID-19 важидан карантинга ёпилгани ҳақида хабар қилганди.

XS
SM
MD
LG