Ссылки доступа

Омурбек Суваналиев ҳукуматнинг Боткен вилоятидаги ваколатли вакили лавозимидан озод этилди


Ҳукуматнинг Боткен вилоятидаги ваколатли вакили Омурбек Суваналиев лавозимидан четлаштирилди. Суваналиев Азаттйкга ушбу маълумотни тасдиқлади ва қарор Бишкекда қабул қилинганлигини таъкидлади.

«Маълум бўлишича, улар бошқа лавозимга ўтиш муносабати билан қарор қабул қилишган. Мен рози бўлдим. Мен бу ҳақда бугун, 4 май куни билдим», — деди Суваналиев.

У ўзининг қайси лавозимга ўтказилишини билмаслигини қўшимча қилиб, ушбу лавозимда Боткен вилоятида доимий ишлаш учун оиласи билан кўчиб ўтганини таъкидлади.

Омурбек Суваналиевнинг лавозимидан четлатилиши Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги Боткен вилоятида содир бўлган қуролли тўқнашувдан сўнг амалга оширилди. Можаронинг дастлабки соатларида у воқеа жойида бўлган ва қўшни мамлакат вакиллари билан музокараларда қатнашган.

Ҳукумат расмий равишда Омурбек Суваналиевнинг ишдан бўшатилгани тўғрисида эълон қилмаган ва Боткен вилоятига ким раҳбарлик қилиши ҳали маълум эмас.

61 ёшли Суваналиев ушбу лавозимга шу йилнинг 15 февралида Бош вазир Улукбек Мариповнинг буйруғи билан тайинланган эди.

XS
SM
MD
LG