Ссылки доступа

Қозоғистон Президенти Туркманистонга ташриф буюради


Комбинированное фото государственных флагов Туркменистана и Казахстана  
Комбинированное фото государственных флагов Туркменистана и Казахстана  

Қозоғистон Президентининг Туркманистонга бўлажак ташрифи икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари Рашид Мередов ва Мухтор Тлеуберди ўртасидаги телефон орқали суҳбат чоғида муҳокама қилинди. Бу ҳақда Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги телефон суҳбати туркман томонининг ташаббуси билан амалга оширилганлигини таъкидламоқда.

28 апрель куни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Токаевни Туркманистонга ташриф буюришга таклиф қилди. Телефон орқали суҳбат чоғида Гурбангули Бердимуҳамедов Қозоғистон Марказий Осиёда Туркманистоннинг асосий шериги эканлигини таъкидлади.

Президентлар ўзаро савдо ҳажмини ошириш, саноат, қишлоқ хўжалиги, энергетика, транспорт ва логистика соҳаларида лойиҳаларни амалга ошириш бўйича икки мамлакат саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

Икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари ўртасидаги музокаралар давомида 3 май куни Қозоғистон президентининг Туркманистонга ташрифига тайёргарликдан ташқари, иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий масалалар бўйича туркман-қозоқ ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик кўрилди. Токаевнинг ташрифи арафасида бўлиб ўтадиган ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Туркманистон Ташқи ишлар вазирлигининг хабар беришича, томонлар жорий йилда Туркманистонда VI Каспий саммитини ўтказиш билан боғлиқ масалаларни ҳам муҳокама қилдилар.

Қозоғистон Президентининг Туркманистонга ташрифининг аниқ санаси ошкор қилинмади.

XS
SM
MD
LG