Ссылки доступа

Uzbekistan Airways АҚШдан яна бир Dreamliner учоғини қабул қилди


Uzbekistan Airways авиаширкати 5 май куни навбатдаги Dreamliner учоғини қабул қилиб олди.

Маълумотларга кўра, Dreamliner Сиэтлдан Тошкентга чоршанба куни етиб келди ва бу учоқ Ўзбекистон авиаширкати учун Boeing заводида тайёрланган.

Янги учоқ бортида Project C.U.R.E. хайрия ташкилоти номидан Оролбўйи аҳолисига инсонпарварлик ёрдами ўлароқ йўлланган юкни ҳам олиб келиши айтилмоқда. Юк умумий қиймати 3 миллион долларга тенг бўлган сунъий нафас олдириш аппаратлари, амбулатория жиҳозлари ва бошқаларни ўз ичига олган.

Бу орада ЎзА агентлиги галдаги Dreamliner Тошкент аэропортига етиб келгани, ҳисоб бўйича бу олтинчи Boeing 787-8 учоғи экани ҳақида хабар қилган.

Аввалроқ фуқаро авиацияси соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлган мулозимлар Озодлика қарзга ботган Uzbekistan Airways авиаширкати ўз ихтиёридаги 8 та учоқни сотмоқчи бўлгани, улардан иккитаси Dreamliner учоғи экани ҳақида билдиргандилар. Бироқ, сўнгги расмий маълумотларга кўра, авиаширкат 17 та учоғини сотувга қўйган, бундан 5 таси Boeing (757 ва 767), 12 таси Ил 76 ҳамда Ил-114 бўлиб, улар орасида Dreamliner йўқ.

XS
SM
MD
LG