Ссылки доступа

Тожикистон можаро пайтида Қирғизистон фуқароларидан ўғирланган иккита машинани қайтариб берди


Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати 5 май куни давлат чегарасининг қирғиз-тожик қисмидаги вазият барқарорлигини хабар қилди.

Қайд этилишича, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев Давлат чегара қўриқлаш хизмати вакиллари билан биргаликда ҳарбий ҳаракатлар пайтида зарар кўрган чегара инфратузилмаси объектларини айланиб ўтиб, текширмоқда.

Шунингдек, Давлат чегара хизмати 4 май куни “Кулунду-Автодорожний” назорат-ўтказиш пункти орқали тожик томони иккита автомобиль — Ҳюндаи ва Жигули автомашиналарини топширганини хабар қилди. Қуролли можаро пайтида уларни Қирғизистондан Тожикистон фуқаролари олиб қочишган.

28-30 апрель кунлари Қирғизистон ва Тожикистон чегараларида қуролли тўқнашув бўлиб ўтди, натижада расмий маълумотларга кўра Қирғизистон Республикасининг 36 фуқароси (шу жумладан икки бола) вафот этди. Шунингдек, жароҳат олган 183 қирғизистонлик ҳақида хабар берилган. Тожикистон расмийлари қурбонлар тўғрисида расмий маълумот бермадилар, аммо Озоди радиоси 18 қурбонни аниқлади.

Можаро натижасида Баткен вилояти қишлоқларида 78 та уй, 2 та мактаб, фельдшер-акушерлик пункти, 3 та чегара пости, болалар боғчаси, 10 та ёқилғи қуйиш шохобчаси, ички ишлар бошқармаси биноси ва 8 та дўкон ёниб кетди. Тожикистон ҳукумати бузилган жойлар ҳақида ҳали хабар бермаган, аммо зарар кўрган қишлоқларга ташриф буюрган журналистлар Хўжай Ало қишлоғидаги кенг қирғин ва ёнаётган уйларнинг фотосуратларини нашр этишган.

XS
SM
MD
LG