Ссылки доступа

Тожикистон давлат қарзларини тартибга солиш учун векселлар чиқаради


Давлат қарзларини тартибга солиш учун Тожикистон 1 миллиард сомоний (87,6 миллион доллардан ортиқ) миқдорида вексель шаклида давлат қимматли қоғозларини чиқаради.

5 май куни Тожикистон молия вазири Файзиддин Каххорзода мамлакат парламенти қуйи палатаси депутатларига «йиллик 2 фоиз миқдорида 10 йил муддатга муомалага киритиладиган» давлат қимматли қоғозлари чиқарилишининг лойиҳасини тақдим этди.

Мажлиси Намояндагон депутатлари Тожикистон ҳукумати томонидан киритилган қонун лойиҳасини қўллаб-қувватладилар. Аввалроқ, апрель ойида Тожикистон ҳукумати векселларни сотиш тўғрисида 119-сонли фармон чиқарди ва унда мамлакат Молия вазирлигига фармон парламентнинг қуйи палатасида тасдиқлангандан сўнг векселларни чиқаришни бошлашни буюрди.

Фармонда айтилишича, векселнинг мақсади Тожикистонда «давлат қарзини тартибга солиш»дир. Қабул қилинган қарорга мувофиқ векселлар Тожикистоннинг ички бозорида сотувга қўйилади.

Шундай қилиб, Молия вазирлиги векселларнинг муомалада бўлиш механизмини яратишга мажбурдир, унинг ёрдамида давлат қимматли қоғозларини чиқариш ва сотишни тартибга солади ва уларнинг харидорлари билан ишлайди.

Тожикистон аҳолиси ҳали ҳам қиммат давлат заёмлари чиқарилган ва сотилганлигини эслашади. 1990 йилларда давлат маошнинг бир қисмини давлат хизматчиларига векселларда ва заёмларда тўлаган. 2009 йилда ихтиёрий-мажбурий ҳаракатлар натижасида ҳукумат аҳолини Роғун ГЭС акцияларини сотиб олишга мажбур қилди, бу дивидендлар ҳали мамлакатнинг бирон бир фуқароси томонидан олинмаган.

Европа облигациялари деб номланган давлат қимматли қоғозларининг биринчи чиқарилиши Тожикистон томонидан АҚШнинг жаҳон бозорида 500 миллион доллар миқдорида ўтказилган. Ушбу қимматли қоғозлар бозорда йиллик 7.125% билан 10 йил муддатга жойлаштирилди. Кейин ҳукумат бу маблағ Роғун ГЭСи қурилишига кетишини айтди. Мамлакат ҳар йили фақат фоизлар учун қарийб 32 миллион доллар тўлайди ва 2020 йилда евробондлар бўйича берилган қарзни тўлиқ тўлаши керак эди.

XS
SM
MD
LG