Ссылки доступа

Куздан бошлаб ҳайдовчилардан қоғоз шаклидаги ишончнома талаб қилинмайди


Ўзбекистонда автомототранспортни бошқариш учун ишончнома, техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот, автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга рухсатнома электрон шаклга ўтказиш орқали жорий йил 1 сентябридан мазкур ҳужжатларни ҳайдовчидан талаб этиш тартиби бекор қилинади.

Янги тартиб ҳукуматнинг шу йил 4 майида қабул қилинган “Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида акс этган.

Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 августидан қуйидаги давлат хизматлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали кўрсатилади:

автомототранспортлар ва шаҳар электр транспортлари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш;

автомототранспортлар ва шаҳар электр транспортлар ҳайдовчилигига номзодлардан имтиҳонларни қабул қилиш учун ҳужжатларни ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш.

Айни пайтда 2022 йил 1 августидан ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш, шунингдек, ҳайдовчиликка номзодлардан имтиҳонларни қабул қилиш учун ҳужжатларни ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш учун барча тегишли ҳужжатлар фақат ЯИДХП орқали тақдим этилиши белгиланган.

XS
SM
MD
LG