АҚШ савдо вакили Кетрин Тайнинг баёнот беришича, глобал соғлиқни сақлаш инқирози ва коронавирус пандемияси келтириб чиқарадиган истисно ҳолатлар олдида «фавқулодда чоралар кўриш зарур».
Байден маъмурияти, унинг сўзларига кўра, интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш зарурлигига ишонади, аммо пандемияга қарши курашиш учун CОВИД-19га қарши эмлашлар билан боғлиқ патент муҳофазасидан воз кечишни қўллаб-қувватлайди.
Биринчи марта коронавирус инфекциясига қарши вакциналар патентидан воз кечиш ғояси октябрь ойида Жанубий Африка ва Ҳиндистон томонидан билдирилган эди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотидаги Жанубий Африка Республикасининг вакили интеллектуал мулк ҳуқуқлари вакциналардан тенг фойдаланиш имкониятини таъминлаш учун муҳим тўсиқ эканлигини айтди. Ушбу ташаббус кўплаб ривожланаётган мамлакатларда қўллаб-қувватланди, аммо фармацевтика компаниялари бунга қарши.
ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус АҚШ президентининг ниятини мамнуният билан қабул қилиб, уни пандемияга қарши курашда тарихий лаҳза деб атади.
Америка фармацевтика саноатининг манфаатларини ҳимоя қилувчи гуруҳ Президент Байденнинг ниятларини танқид қилиб, бундай ҳаракат «пандемияга қарши глобал жавобни бузиши ва дорилар хавфсизлигини хавф остига қўйиши» мумкинлигини таъкидлади. У бу вакциналарни ишлаб чиқариш ва тарқатиш тизимига зарар етказиши ва қалбаки пул ишлаб чиқариш имкониятларини очиши ҳақида огоҳлантирди.