Ссылки доступа

Сардобадан бир йил ўтиб: Сув остида қолган сирлар. Озодлик суриштируви (тўплам)


Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Сардоба: “Бу ерлар олдин жаннат эди” – омон қолганлар ҳикояси. Сардоба сув омбори тўғонининг ёрилиши сардобаликлар бошига ёпирилган кўргуликларнинг бошланиши эди, холос. Кейинги бир йилни уларнинг кўпчилиги бошпанасиз бошини ҳокимият эшикларига уриш билан ўтказди. (видео)

- Сардобадан бир йил ўтиб: Сув остида қолган сирлар. Озодлик суриштируви. 2020 йилнинг 1 май тонгида содир бўлган Сардоба сув омбори тўғонининг қулаши Ўзбекистон тарихидаги энг қиммат ва энг драматик техноген фалокатга айланди. Уч йил олдин қуриб битирилган тўғоннинг ëрилиши ўн минглаб одам ҳаëтини остин-устун қилди¸ мамлакат иқтисодига миллиардлаб зиëн етказди. (видео)

- Осиё: низодан кейинги ҳаёт. Toжикистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара можароси қурбонлари орасида икки нафар ёш болалар бор. Ворухдан репортаж. (видео)

- Мирзиёев оиласи ва юқоридаги коррупция - ўзбек матбуоти ҳануз ёзолмаётган мавзулар. Халқаро матбуот ташкилотлари Мирзиёев президентлигининг ўтган 4 йилида сўз эркинлиги чегаралари кенгайганини эътироф этишади. Аммо матбуот цензурадан тўлиқ халос бўлгани йўқ, журналистлар ва блогерларга таҳдидлар давом этмоқда. Бу эса маҳаллий матбуотни баъзи мавзуларни ёритишдан тийиб туради. (видео)

- Қирғиз-тожик чегарасидаги зўравонликларда уйлар, мактаблар вайрон бўлди.(фотогалерея)

- Халқаро матбуот куни: Сайловлар йилида сўз эркинлиги устидан назорат кучайди. 3 май - Халқаро матбуот эркинлиги куни арафасида қатор халқаро ташкилотлар Ўзбекистонда матбуот эркинлигининг аҳволидан хавотир изҳор этди. (видео)

- «Мен унинг айбсизлигига ишонаман». 15 кишининг ҳаётига зомин бўлган Санкт-Петербург метросидаги террорчилик ҳужумига 4 йил тўлди. Судланган 11 нафар муҳожир орасида 20 йиллик қамоққа маҳкум этилган чустлик Шоҳиста Каримова ҳам бор.(видео)

- Сурат Икромовнинг сўнгги интервьюси: Бир ўзим қолдим...Мустақил инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Ташаббус гуруҳи раҳбари Сурат Икромов, 3 май куни оғир хасталикдан 77 ёшида оламдан ўтди. Икромов, 2002 йилда ташкилот тузиб, президент Ислом Каримов даврида инсон ҳуқуқлари бузилишини ҳужжатлаштирган кам сонли фаоллардан биридир. (видео)

- Ўзбекистонда ўсаётган ягона нарса: Нарх-наво. Ўзбекистонда сўнгги 1 ой ичида, аҳоли кундалик равишда кенг истеъмол қиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари, айниқса ўсимлик ёғи, картошка, шакар, гўшт нархи муттасил кўтарилиб бораётгани кузатилмоқда. (видео)

- Қирғиз-тожик чегарасидаги зиддият: Икки томон ўт очишни тўхтатишга келишди. 28-29 апрель кунлари Қирғизистон ва Тожикистоннинг чегара аҳолиси ҳамда ҳарбийлари ўртасида юз берган тўқнашувларда камида бир одам ҳалок бўлган, ўнлаб одам яраланган. (видео)

- Қирғиз-тожик чегарасидаги зиддият: Икки томон ўт очишни тўхтатишга келишди. 28-29 апрель кунлари Қирғизистон ва Тожикистоннинг чегара аҳолиси ҳамда ҳарбийлари ўртасида юз берган тўқнашувларда камида бир одам ҳалок бўлган, ўнлаб одам яраланган. (видео)

- “Онам қамоқда рўза тутмоқда”. Гулнора Каримова Тошкентга борган қизи Иман билан кўриштирилмади. Шу кунлари Иман КаримоваЛондондан Ўзбекистонга учиб келди ва Тошкентдаги 21-сонли аёллар колониясида жазо ўтаётган онаси Гулнора Каримова билан учраштирилмагани ҳақида хабар берди. (видео)

- Ковид-марказлар қайта очилмоқда. Карантин янада кучайтирилиши мумкин. Ўзбекистонда сўнгги ҳафталарда коронавирус билан зарарланиш ҳоллари кўпайиши манзарасида беш ой аввал ёпилган Covid-19 беморларига мўлжалланган марказлар қайта очилмоқда.18 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда коронавирус туфайли карантин қоидалари кучайтирилди. (видео)

- Рамазон 2021: Очиқ ҳавода ўқилаëтган таровиҳ ва рамазон бошлангани сезилмаëтган бозорлар. Дунё бўйлаб мусулмонларнинг муқаддас Рамазон ойи иккинчи йил коронавирус чекловлари шароитида ўтмоқда. Ўзбекистон ҳукумати масжидларда таровиҳ ва хатми Қуръон ибодатларига рухсат берган, аммо улар карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда ўтказилиши кераклигини айтган. (видео)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG