Ссылки доступа

Тожикистонда электр энергияси тарифлари қайта кўриб чиқилади


Тожикистонда мамлакат бош вазири Кохир Расулзода номидан электр энергияси тарифларини қайта кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузилди.

Тожикистон Монополияга қарши хизмати гуруҳга тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари киритилганлигини хабар қилди. 2010-2019 йиллар давомида Тожикистон аҳолиси учун бир киловатт / соат электр энергиясининг нархи 9 дирҳамдан 22 дирҳамгача кўтарилди. «Барки Тожик» давлат энергетик холдинги ҳисоб-китобларига кўра, ҳар бир киловатт-соат электр энергиясининг нархи 28 дирҳамни ташкил этади, аммо у аҳолига арзонроқ нархда сотилади ва шу сабабли холдинг зарар кўради.

Халқаро институтлар, шу жумладан Жаҳон банки билан келишилган ҳолда, Тожикистон тарифларни ошириш билан бир қаторда камбағал уй хўжаликларига ойига 250 киловатт-соатгача бўлган электр энергиясини қоплаш мажбуриятини олди, аммо бу режа ҳали ҳам барча вилоятларда бажарилмаган.

Бундан ташқари, Тожикистон аҳолиси кўп йиллар давомида совуқ мавсумда электр таъминотидаги узилишлардан азият чекмоқда.

XS
SM
MD
LG