Ссылки доступа

Мирзиёев келгусида ҳокимлардан ҳам чет тилини билиш талаб қилинишини билдирди


Ўзбекистонда келгуси йилдан бошлаб давлат идораларига ишга қабул қилиш ва янги лавозимга тайинлашда хорижий тилни билиш мажбурий бўлади.

Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 6 май куни чет тилларини ўқитиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида билдирган.

Йиғилишда президент хорижий тилларни ўрганиш бўйича қишлоқ хўжалиги каби кластер тизимини жорий қилиш зарурлигини таъкидлаган.

“Ишга қабул қилишда чет тилини билиш мажбурий бўлади. Ҳокимлар ҳам энди чет тилини билиши керак”, деган Ш. Мирзиёев.

Унга кўра, чет тилини чуқур эгаллаган ходимларнинг иш ҳақига 20 фоизгача қўшимча устама белгилаш тартиби жорий этилади.

Аввалроқ президент Мирзиёев 6 май кунги видеоселекторда Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ташкил этилишини очиқлагани ҳақида хабар қилинган эди.

XS
SM
MD
LG