Ссылки доступа

Блинкен: АҚШ Украинага «қўшимча» ҳарбий ёрдам кўрсатишни ўйламоқда


Қўшма Штатлар Киевнинг Кремль тажовузини чеклаш учун «қўшимча» ҳарбий ёрдам бериш ҳақидаги илтимосини Москванинг Россия — Украина чегараси яқинида катта миқдордаги кучларни тўплашидан сўнг кўриб чиқмоқда, деди АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен.

Киев АҚШдан ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва снайперларга қарши технологияларни сўради.

Блинкен 6 май куни Киевда «Озодлик» радиосининг Украинадаги нашрига берган интервьюсида у мамлакатнинг юқори раҳбарияти, жумладан, президент Владимир Зеленский билан учрашганида, Пентагон «Украинага ҳозирда қўшимча равишда яна қандай қўшимча ёрдам кераклигини кўриб чиқмоқда» деди.

Россия Қримни аннекция қилган ва Донбасдаги айирмачиларни қўллаб-қувватлай бошлаган 2014 йилдан бери Қўшма Штатлар Украинага қарийб 5 миллиард долларлик молиявий, гуманитар ва ҳарбий ёрдам, жумладан, танкга қарши қуролларни етказиб берди. Шарқий Украинадаги икки минтақадаги уруш етти йил ичида 13 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди.

Давлат котиби сифатида Блинкеннинг Киевга биринчи сафари Россия 100 мингдан ортиқ қўшинларини Украина чегараси яқинида жойлаштиргандан сўнг содир бўлди. Блинкеннинг сўзларига кўра, Россия ўз қўшинлари ва техникасининг бир қисмини олиб чиқиб кетган, аммо муҳим қисми ҳали ҳам чегараларда қолмоқда, бу эса Украинага жиддий таҳдид солмоқда.

XS
SM
MD
LG