Ссылки доступа

Қуддусда 200 дан ортиқ фаластинлик касалхонага ётқизилди, 7 нафари оғир аҳволда


Ғазо секторидан Исроилга ракета учирилиши, 2021 йил 10 май
Ғазо секторидан Исроилга ракета учирилиши, 2021 йил 10 май

Қуддуснинг араб қисмида душанба куни Қуддусдаги Маъбад тоғидаги Ал-Ақса масжиди ҳудудида полиция билан тўқнашувда 300 дан ортиқ фаластинлик жароҳат олган.

Тахминан 230 киши касалхоналарда, улардан еттитасининг аҳволи оғир, деб хабар қилди Ассоcиатед Пресс фаластинлик шифокорларга асосланиб. Душанба куни кечқурунгача тўқнашувлар тугади, дея хабар берди Ливаннинг Al Mayadeen телеканали.

Полиция кўздан ёш оқизувчи газ ва гранаталардан фойдаланган, деб хабар бермоқда AP. Қуддус маъмурлари Қуддуснинг араблар қисмидаги тартибсизликлар муносабати билан Маъбад тоғига киришни вақтинча ёпишга қарор қилишди.

Қуддус куни душанба куни нишонланади: 1967 йилги олти кунлик урушдан сўнг шарқий Қуддуснинг Исроил назорати остига ўтишини эслаш куни деб эълон қилинди. Бу йил Қуддус куни мусулмонларнинг муқаддас Рамазон ойига тўғри келади.

Исроил Мудофаа Кучлари матбуот хизмати душанба куни Хамас жангарилари Исроил ҳудудига учта ракета отганини твиттерда ёзди. Бунга жавобан Исроил ХАМАС нишонларига ўқ узди.

Аввалроқ АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан исроиллик ҳамкасби Мейр Бен-Шабат билан телефон орқали суҳбатда Қуддусдаги вазиятдан хавотир билдирган эди.

XS
SM
MD
LG