Ссылки доступа

Блогер Отабек Сатторий 6,5 йилга қамалди


10 май куни жиноят ишлари бўйича Музработ туман суди блогер Отабек Сатторийни 6 ярим йилга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарди.

Унда айтилишича, "О. Сатторий айбловнинг жабрланувчи Н. Нарбаевани ҳақорат қилганлиги бўйича Жиноят кодексининг 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми “а” банди билан ҳамда Т. Кўчаров, А. Худойқулов ва З. Хурсановга нисбатан такроран товламачилик қилганлиги бўйича Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбсиз деб топилиб, ушбу моддалар билан унинг ҳаракатларида жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли оқланган".

Олий суд, шунингдек, "ашёвий далил деб эътироф этилган 1 дона “Vivo-X50” русумли уяли телефон аппарати қонуний эгаси Л. Тўраевга, 1 дона “Redmi 5+” русумли уяли телефон аппарати ва 1 дона “Zotac” русумли компьютер процессори қонуний эгаси судланувчи О. Сатторийга қайтарилиши белгиланди", деб хабар қилди.

Отабек Сатторий устидан ўтказилаётган суд жараёнининг 4 май кунги мажлисида давлат айбловчиси уни 11 йилга озодликдан маҳрум этишни сўраган эди.

10 май куни адвокат Умид Давлетов маҳаллий журналистлар саволларига жавоб берар экан, судья унинг мижози Отабек Сатторийни оқлаб, суд залидан озод қилишига умид қилаётганини билдирди.

Telegram ва YouTube порталидаги “Халқ фикри” видеоблогидаги танқидий чиқишлари билан танилган Отабек Сатторий шу йилнинг 30 январида Термиздаги уйидан фуқаро кийимидаги ходимлар томонидан олиб кетилганди.

Блогер устидан маҳкама жараёни 11 март куни Музработ туман судида бошланган.

Қатор халқаро ташкилотлар Ўзбекистон ҳукуматини ҳибсга олинган блогер Отабек Сатторийни озод қилишга чақирди. Ташкилотларнинг ишонишича, блогер коррупцияга қарши курашгани ортидан сохталаштирилган жиноят иши асосида қамоққа олинган.

XS
SM
MD
LG