Ссылки доступа

Йирик шаҳарларда одамларга 24 соат хизмат кўрсатадиган кўнгилочар кўчалар ташкил этилади


Ўзбекистонда жорий йилнинг 1 сентябрига қадар йирик шаҳарлар, вилоят ва туман марказларида савдо ва кўнгилочар кўчалар ташкил этилади.

Бу кўрсатма президент Ш. Мирзиёев томонидан 11 май куни имзоланган “Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда акс этган.

Ҳужжатда савдо ва кўнгилочар кўчаларда барча тадбиркорлик субъектларига 24 соат мобайнида туну кун фаолият юритиш ҳуқуқи берилиши ҳамда бу ерда кўчма савдо объектлари учун жойлар тадбиркорлик субъектларига электрон онлайн-аукцион асосида сотилиши билдирилган.

Қайд этилишича, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан хизматлар соҳасини ривожлантириш учун тижорат банкларига 300 миллион АҚШ доллари эквивалентида кредит линияси очилади. “Ўзмиллийбанк” 2021 йил якунига қадар халқаро молия институтларининг 200 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағларини жалб қилади.

Айни пайтда, қарорда айтилишича, 2021-2023 йиллар давомида туман (шаҳар)ларда 15 та деҳқон бозори ва 115 та савдо комплекслари барпо этилади. Янги ташкил этиладиган деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари устав капиталида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мажбурий иштироки бекор қилинади.

XS
SM
MD
LG