Ссылки доступа

Ғазо: 35 фаластинлик ва 5 исроиллик ҳалок бўлди


Авиаудары Израиля по Сектору Газа. 10 мая 2021
Авиаудары Израиля по Сектору Газа. 10 мая 2021

12 май куни эрталабгача Исроил — Фаластин можароси натижасида 35 фаластинлик ва 5 исроиллик ҳалок бўлди.

Фаластинликлар ва Исроил ўртасидаги ҳозирги қарама-қаршилик икки томон ўртасидаги сўнгги йилларда содир бўлган энг шиддатли ҳарбий тўқнашувлардан биридир. Чоршанба куни эрталабгача Исроил Ғазога юзлаб ҳаво ҳужумларини уюштирди ва Исломий Қаршилик Ҳаракати (Хамас) ва Фаластин Исломий Жиҳоди Тел-Авив ва Исроилнинг бошқа шаҳарларига юзлаб ракеталарни отдилар.

Чоршанба куни эрталаб Исроил ҳарбийлари Ғазодаги ХАМАС раҳбарининг уйига уюштирилган ҳаво ҳужуми натижасида ХАМАС ҳарбий қаноти разведка бўлинмасининг икки юқори мартабали аъзоси ўлдирилганлиги ҳақида эълон қилинди.

Ғазодаги Исломий Жиҳод гуруҳи ҳам Исроилга 100 та ракета отганини эълон қилди. Исломий Жиҳод ташкилоти ўз баёнотида чоршанба куни эрталаб соат 5:00 да Исроилга катта ҳужум уюштирилганини айтди. Хамас шунингдек, Исроил пойтахти Тел-Авивга 130 та ракета отганини айтди. Фақат охирги 24 соат ичида Фаластин ҳудудларидан Исроилга 600 дан ортиқ ракеталар отилди.

Ўз навбатида, Исроил армияси 100 дан ортиқ Фаластин ҳарбий объектларига ҳужум қилди. Ушбу базаларнинг баъзилари турар жойларга яқин жойда жойлашган ва сешанба куни кечқурун Фаластин ОАВ ўнлаб одамлар ўлгани ва бир нечта уйлар вайрон бўлганлиги ҳақида хабар берди.

Ғазодаги Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги, шунингдек, Исроилнинг ҳаво ҳужумларида 35 киши, шу жумладан 12 бола ва уч аёл ҳалок бўлганлиги ва 233 киши жароҳат олганини билдирди.

Ракета отилиши туфайли Тел-Авив Бен-Гурион аэропорти вақтинча ёпилган, самолётлар Қоҳира аэропортига юборилади.

Ёнаётган можаро фонида халқаро ҳамжамият ҳар икки томонни ҳам тийилишга чақирди.

Дастлаб Исроил ҳукумати Шарқий Қуддуснинг Шайх Жарр ҳудудидан бир неча фаластинлик оилаларни ҳайдаб чиқаришга уриниш натижасида тартибсизликлар бошланди.

Намойишларнинг яна бир сабаби шаҳар ҳокимиятининг душанба куни нишонланадиган Қуддус куни юриши пайтида маъбад тоғига мусулмонларнинг киришига йўл қўймаслик тўғрисидаги қарори эди.

Одатда бу кунда юриш қатнашчилари мусулмон ҳудудлари орқали ўтадилар. Кўплаб фаластинликлар буни қасддан қилинган провокация деб билишади. Бу йил юриш санаси муборак Рамазон ойининг сўнгги кунларига тўғри келди.

Можарони тўхтатиш учун полиция мусулмонлар учун Маъбад тоғига киришни тўсиб қўйди. Фаластин оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, исроилликлар резина ўқлар ва гранаталарн отишган. Бироз вақт ўтгач, полиция Ал-Ақса масжидининг ҳовлисига бостириб кириб, одамларни ҳудудни тарк этишга мажбур қилди.

Можаронинг кучайиши фонида Исроил полицияси миллий байрам — Қуддус кунига қарамай, яҳудийлар учун Маъбад тоғига киришни ёпишга қарор қилди. 1967 йилнинг шу куни, Олти кунлик уруш якунлари бўйича шаҳарнинг шарқий туманлари устидан Исроил суверенитетининг ўрнатилиши расман эълон қилинди.

Фаластин томони Қуддус қиличи ҳарбий операцияси бошланганини эълон қилди. Бир неча соатдан кейин Исроил мудофаа кучлари «Девор қўриқчиси» операциясини бошлади.

Фаластинликларни кўчириш қонунийлиги тўғрисида суд қарори қолдирилди, аммо тўқнашувлар давом этди.

XS
SM
MD
LG