Ссылки доступа

Хитой Қирғизистонга 54 миллион долларлик грант ва 150 минг дозалик коронавирусга қарши вакцина ажратади


2021 йил 11 майда Циан шаҳрида (ХХР) Руслан Казакбаев ва Ван И — Қирғизистон ва Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазирлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, томонлар ўз музокараларида Қирғизистондан Хитойга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишни кенгайтириш, Торугарт ва Иркештам назорат-ўтказиш пунктлари фаолиятини оптималлаштириш, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш масалаларига эътибор қаратдилар. Шунингдек, товар айирбошлаш, грант лойиҳаларини амалга ошириш, Хитой — Қирғизистон темир йўлини қуриш, Қирғизистон Республикасининг ХХР олдидаги давлат қарзини тўлаш, Қирғизистон иқтисодиётига мақсадли инвестицияларни жалб қилиш, қўшма инфратузилма лойиҳаларини илгари суриш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Вазир Ван И Қирғизистонга 150 минг дозада коронавирусга қарши эмлашнинг иккинчи партиясини етказиб бериш, 350 миллион юань (тахминан 54 миллион доллар) миқдорида иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун грант ажратиш тўғрисида Хитой томонининг қарори ҳақида маълум қилди.

Музокаралар натижасида Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва ХХР Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида 2022-2023 йилларда ҳамкорлик дастури имзоланди.

XS
SM
MD
LG