Ссылки доступа

Қирғизистондаги Тўхтоғул ГЭСи учун ускуналар 5 ойдан бери чегарадан ўтолмаяпти


5 ойдан буён Қирғизистон Қозоғистон — Хитой чегараси орқали Тўхтоғул ГЭСини модернизация қилиш учун зарур ускуналарни таший олмаяпти.

11 май куни парламентнинг ёқилғи-энергетика масалалари ва нер ости бойликларидан фойдаланиш қўмитаси йиғилишида бу ҳақда Миллий энергетика холдинги раҳбари Бақит Сидиқов маълум қилди.

«Ҳозир Тўхтоғул ГЭСида 4-сонли агрегатни демонтаж қилиш ишлари олиб борилмоқда. У 15 ноябргача фойдаланишга топширилиши керак. Аммо баъзи тўсиқлар мавжуд. Масалан, қозоғистонлик “Хўргос” 4-сонли ГЭСни ишга тушириш учун зарур ускуналарга эга, аммо 5 ойдан бери у чегарадан ўтолмаяпти», — дея изоҳ берди у.

Шунингдек, йиғилишда Қирғизистон томонидан Хитойдан буюртма қилинган ускуналарнинг бир қисми Қирғизистон — Хитой чегарасидаги Иркештам назорат-ўтказиш пункти орқали, иккинчиси Қозоғистон — Хитой чегарасидаги Хўргос орқали етказиб берилиши кераклиги маълум бўлди.

Маълум бўлишича, эпидемиологик вазият билан боғлиқ навбатлар туфайли Қирғизистон техниклари Хўргос орқали олиб ўтилиши бўйича 300-ўринни эгаллаган.

Қирғизистондаги Тўхтоғул ГЭС Совет Иттифоқи даврида, 1975 йилда ишга туширилган. Бу Қирғизистоннинг электр энергиясининг 40 фоизини таъминлайди. Халқаро донорлар кўмаги билан амалга оширилган объектни уч босқичли реконструкция қилиш 2017 йилда бошланган. Унинг учинчи босқичи 2023 йилда якунланиши керак.

XS
SM
MD
LG