Ссылки доступа

Парламент Қирғизистон фуқароларининг ҳаётини ва соғлиғини мажбурий суғуртасиз чет элга чиқишини тақиқлашни таклиф қилмоқда


Жўқорғи Кенгеси депутати Экмат Байбакпаев «Чет элга кетаётган Қирғизистон Республикаси фуқароларининг ҳаёти ва тиббий мажбурий суғуртаси тўғрисида»ги қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига тақдим этди.

Ҳужжатда қайд этилишича, қирғизистонликлар вақтинча мамлакатдан чиқиб кетиш ҳолатларида ўз ҳаёти ёки соғлиғини суғурталашга мажбурдирлар.

«Қирғизистон Республикаси фуқаролари ҳаётни ва соғлиқни мажбурий суғурта қилиш тўғрисида келишувга эга бўлишлари ва уни назорат пунктларида кўрсатишлари шарт. Давлат чегарасини қўриқлашни амалга оширувчи ваколатли давлат органи фуқароларни ҳаёти ва соғлиғини суғурталаш бўйича шартнома мавжуд бўлган тақдирдагина ўтказишга ҳақли», — дейилади қонун лойиҳасида.

Қайд этилишича, амалдаги суғурта полиси бўлмаган тақдирда, фуқароларга Қирғизистондан ташқарига чиқиш тақиқланиши мумкин.

Депутатнинг сўзларига кўра, лойиҳанинг мақсади давлат бюджети юкини камайтиришдир. Давлат миграция хизматининг маълумотларига кўра, 2019 йилда «юк-200» транспорти компенсация учун давлат бюджетидан 14,4 миллион сом ажратилган.

«Ҳар йили 300 га яқин ватандош чет элда вафот этади. «Юк-200» ни бошқа мамлакатдан олиб ўтиш бу жуда қиммат процедура бўлиб, ҳамма оилаларнинг ҳам қўлидан келавермайди, аксарият ҳолларда улар диаспоралар, нодавлат ташкилотлар, давлат идоралари ва оддий аҳоли орасида краудфандинг ёрдамига мурожаат қилишлари керак. 2018 йилдан бери ҳукумат «юк-200» ни бошқа мамлакатдан ташиш учун 50 минг сом миқдорида бир марталик тўловни тақдим этди. Амалиёт кўрсатиб турибдики, ушбу товон харажатларни тўлиқ қопламайди», деб ёзади Байбакпаев қонун лойиҳаси фонида.

Норасмий маълумотларга кўра, миллионга яқин қирғизистонликлар меҳнат миграциясида, уларнинг аксарияти Россия Федерациясида.

XS
SM
MD
LG