Ссылки доступа

Йил бошидан буён Қозоғистонда 5 600 дан ортиқ киши “кандас” мақомини олди


Меҳнат вазирлигининг 1 май ҳолатига кўра 5 685 киши Қозоғистондаги тарихий ватанига қайтиб, кандас мақомини олган.

Йил бошидан бери Қозоғистонга келган кандасларнинг ярмидан кўпи (76,9 фоиз) Ўзбекистондан, 10,7 фоиз Хитойдан, 5,4 фоиз Туркманистондан, 2,9 фоиз Мўғулистондан ва 4 фоиз бошқа мамлакатлардан.

Кандаслар (илгари оролман) асосан Олмаота (31%), Туркистон (15,8%), Мангистау (15,9%) ва Жамбил (7,8%) вилоятларида, шунингдек Чимкент шаҳрида (11,4%) жойлашдилар.

Кўчиб келганларнинг 57,2 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдаги фуқаролардир, уларнинг 11 фоизи олий маълумотга эга.

1991 йилдан бери 1,7 миллион этник қозоқ республикага қайтиб келди.

2020 йил май ойида Қозоғистонда ватандошлар учун “кандаслар” тушунчаси расман жорий этилди. Илгари ўз ватанига қайтиб келган қозоқларга оролман дейилган. Қозоғистон тарихий ватанига кўчиб келган этник қозоқларга фуқароликни соддалаштирилган тартибда қабул қилишга рухсат берувчи қонун қабул қилди, аммо ватандошлар бу жараён ҳали ҳам бюрократик тарзда ўтаётганидан шикоят қилмоқдалар.

XS
SM
MD
LG