Ссылки доступа

Андижон қирғини: Каримов тарафдорлари Москвадаги пикетга қаршилик қилди (тўплам)


Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Андижон қирғини: Каримов тарафдорлари Москвадаги пикетга қаршилик қилди. 13 май куни Москвадаги Ўзбекистон элчихонаси олдида жой олган Ислом Каримов ҳайкали рўпарасида россиялик ҳуқуқ фаоли, “Ёрдам” жамоатчилик жамғармаси раиси ва Инсон ҳуқуқлари “Мемориал” ташкилоти аъзоси Баҳром Ҳамроев якка пикет ўтказди. (видео)

- "Ўзи учун эмас, халқ учун яшади". Сурат Икромов. Таниқли инсон ҳуқуқлари фаоли Сурат Икромов шу йилнинг 3 май куни 76 ёшида оламдан ўтди. У 20 йилдан ортиқ вақт давомида Каримов ҳукуматининг диний ва сиёсий ўзгача фикрловчиларга қарши репрессияларини ҳужжатлаштирди. (видео)

- Ҳайит куни Москва масжидларига мусулмонлар киритилмади. 13 май куни Россияда Ҳайит байрами нишонланди. Бирок, Ҳайит намозини ўқигани келган мусулмонлар Москва масжидларига киритилмади. (видео)

- “Мен террорчи эмасман” олдинги филмлардан кескин фарқ қилади!”. Янги “Мен террорчи эмасман” филми муаллифларидан бири ижрочи продюсер Нодир Мўминов уни олдинги “мафкуравий” руҳдаги картиналардан кескин фарқ қилишини Озодликка сўзлаб берди. (видео)

- Қуддус нега нотинч? Саволлар ва жавоблар. Ал Ақсо масжиди яқинида фаластинликлар ва Исроил полицияси ўртасида бўлган тўқнашувларда камида 26 фаластинлик ҳалок бўлди. Исроил бомбардимони оқибатида яна 120 фаластинлик яраланди. Исроил ХАМАС гуруҳи отган ракеталар оқибатида икки яҳудий ҳалок бўлгани, камида 10 киши яралангани ҳақида билдирди. (видео)

- Россия ИИВ ўринбосари: Ноқонуний юрган фуқароларингизни мамлакатимдан олиб кетинг! Коронавирус пандемияси авж олиши ортидан Россия президенти Владимир Путин қарори билан Россиядаги мигрантларнинг вақтинчалик яшаш муддати 2021 йилнинг 15 июнигача узайтирилган эди. Бу муддатнинг тугашига бир ойдан ошиқ вақт борлигига қарамасдан Сахарово марказида одам гавжум. (видео)

- Қозон гимназиясидаги отишмада камида 8 киши ҳалок бўлди. 11 май куни Татаристон пойтахти Қозон шаҳридаги Жавдат Файзи кўчасида жойлашган 175-сонли гимназияда юз берган отишмада камида 8 киши ҳалок бўлди. (видео)

- 9 май: “Қовун” туширган ҳарбийлар, рақсга тушган “Гитлер”. Ўзбекистонда 9 май расман Хотира ва қадрлаш куни. Каримов даврида расмий тадбирлар Мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйиш билан чекланган. Аммо Мирзиёев ҳокимиятга келгач, совет ва уруш рамзлари қайтди. Бу эса ижтимоий тармоқларда кўплаб ўзбекларнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда. (видео)

- "Ҳақиқат йўқ": Блогер Отабек Сатторий 6,5 йилга қамалди. 10 май куни жиноят ишлари бўйича Музработ туман суди Отабек Сатторийни 6 ярим йилга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарди. Танқидий чиқишлари билан танилган сурхондарёлик блогер Отабек Сатторийга Ўзбекистон Жиноят кодексининг 3 та моддаси билан жами 8 та айблов эълон қилинган. (видео)

- Кремль полицияси: "Қизил Майдонда Россия байроғидан бошқасини кўтариш мумкинмас!". Кремль полицияси: "Қизил Майдонда Россия байроғидан бошқасини кўтариш мумкинмас!". (видео)

- Каримов даврида қудратли амалдор, Мирзиёев даврида оддий маҳбус...Шу ҳафта Ўзбекистоннинг ВИП-маҳбуслари сифатида билинган бир неча собиқ куч тизимлари раҳбарлари жамоатчилик вакилларига кўрсатилди. (видео)

- 76 йил аввал "ўлган" жангчи билан суҳбат. Иккинчи жаҳон урушида Ўзбекистондан 2 миллионга яқин киши қатнашган. Шулардан бири хоразмлик 102 ёшли Самандар Худайберганов. Самандар ота урушда пайти уни ўлди деб, уйига “қора хат” келган. Лекин унинг исми Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган 500000га яқин ўзбекистонлик орасида йўқ. (видео)

- Карантинга қарамай Хоразмда ҳарбий парад ўтказилди. 9 май куни Хоразмнинг Урганч шаҳрида Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилди. 1 майдан бошлаб Ўзбекистонда оммавий тадбирларни ўтказишда янги чекловлар жорий қилинганига қарамай урганчликлар парадни томоша қилишга чиқишди. (видео)

- “Янги Ўзбекистон” - эски авторитар тизим. Марказий Осиё яккаҳокимлиги сиртмоғидан чиқа олмаяпти. Марказий Осиё давлатлари президентлари орасида ишни нисбатан яқинда бошлаган Шавкат Мирзиёев ўзининг биринчи беш йиллик муддатини якунламоқда ва деярли шак-шубҳасиз ўз салафи, давлатни 25 йил бошқарган диктатор президент Ислом Каримов каби келажакда ўз ҳукмронлигини давом эттириш ниятида. (видео)

- "Президент имиджини бузаётган" туркманларга навбатда туриш тақиқланди. Туркманистон ҳукумати ўз обрўсини сақлаб қолиш учун озиқ-овқат маҳсулотларига хосил бўлган навбатларни яширмоқда. Туркманистонда озиқ-овқат инқирозининг кучайиши муносабати билан одамлар зарур бўлган маҳсулотлар учун кечалари навбатда туришмоқда. (видео)

- Президентга мухолиф профессор туҳматда айбланиб жазоланди. 4 май куни Тошкентнинг Юнусобод туман маъмурий суди ‌янги‌ ‌таъсис‌ ‌этилган‌ ‌“Ҳақиқат‌ ‌ва‌ ‌Тараққиёт”‌ ‌партияси‌ ‌етакчиси Хидирназар ‌ Аллақуловни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40-моддаси (Туҳмат) ‌‌бўйича айбдор деб топиб, БҲМнинг 20 баробари миқдорида жаримага ҳукм қилди. (видео)

- "Мен учун уруш энди тугади" - Россияда ўзбек жангчисига ёдгорлик ўрнатилди. Смоленск вилоятида ўзбек киноактёри Эргаш Ҳамроевга бағишлаб ёдгорлик ўрнатилди. 33 яшар кичик лейтенант Эргаш Ҳамроев 1942 йилнинг 9 февралида Хожаево қишлоғи учун бўлган фашистларга қарши жангларда оғир яраланган ва госпиталда жон таслим қилган. (видео)

- Сардоба: “Бу ерлар олдин жаннат эди” – омон қолганлар ҳикояси. Сардоба сув омбори тўғонининг ёрилиши сардобаликлар бошига ёпирилган кўргуликларнинг бошланиши эди, холос. Кейинги бир йилни уларнинг кўпчилиги бошпанасиз бошини ҳокимият эшикларига уриш билан ўтказди. (видео)

- Сардобадан бир йил ўтиб: Сув остида қолган сирлар. Озодлик суриштируви. 2020 йилнинг 1 май тонгида содир бўлган Сардоба сув омбори тўғонининг қулаши Ўзбекистон тарихидаги энг қиммат ва энг драматик техноген фалокатга айланди. Уч йил олдин қуриб битирилган тўғоннинг ëрилиши ўн минглаб одам ҳаëтини остин-устун қилди¸ мамлакат иқтисодига миллиардлаб зиëн етказди. (видео)

- Мирзиёев оиласи ва юқоридаги коррупция - ўзбек матбуоти ҳануз ёзолмаётган мавзулар. Халқаро матбуот ташкилотлари Мирзиёев президентлигининг ўтган 4 йилида сўз эркинлиги чегаралари кенгайганини эътироф этишади. Аммо матбуот цензурадан тўлиқ халос бўлгани йўқ, журналистлар ва блогерларга таҳдидлар давом этмоқда. Бу эса маҳаллий матбуотни баъзи мавзуларни ёритишдан тийиб туради. (видео)

- «Мен унинг айбсизлигига ишонаман». 15 кишининг ҳаётига зомин бўлган Санкт-Петербург метросидаги террорчилик ҳужумига 4 йил тўлди. Судланган 11 нафар муҳожир орасида 20 йиллик қамоққа маҳкум этилган чустлик Шоҳиста Каримова ҳам бор.(видео)

- Сурат Икромовнинг сўнгги интервьюси: Бир ўзим қолдим...Мустақил инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Ташаббус гуруҳи раҳбари Сурат Икромов, 3 май куни оғир хасталикдан 77 ёшида оламдан ўтди. Икромов, 2002 йилда ташкилот тузиб, президент Ислом Каримов даврида инсон ҳуқуқлари бузилишини ҳужжатлаштирган кам сонли фаоллардан биридир. (видео)

- Ўзбекистонда ўсаётган ягона нарса: Нарх-наво. Ўзбекистонда сўнгги 1 ой ичида, аҳоли кундалик равишда кенг истеъмол қиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари, айниқса ўсимлик ёғи, картошка, шакар, гўшт нархи муттасил кўтарилиб бораётгани кузатилмоқда. (видео)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG