Ссылки доступа

Садир Жапаров 24 май куни Сочида Владимир Путин билан учрашади


Қирғизистон Президенти Россия Президенти Владимир Путин билан 24 май куни Сочида учрашади. Путин бу ҳақда 18 май куни хорижий давлатларнинг элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиш пайтида маълум қилди. Дипломатлар орасида Қирғизистоннинг Россиядаги элчиси Гулнора-Клара Самат ҳам бор.

Путин ўз нутқида Қирғизистон билан стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари мустаҳкамланиб бораётганини таъкидлади.

«Россия ва Қирғизистон Республикаси савдо-иқтисодий, ҳарбий-техникавий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзаро муваффақиятли ҳамкорлик қилмоқда. Биз биргаликда Евросиё интеграциясини ривожлантиришга ўз ҳиссамизни қўшмоқдамиз. 24 май куни Сочида бўлиб ўтадиган Президент Садир Жапаров билан учрашувда биз ушбу барча мавзулар бўйича мазмунли суҳбат ўтказамиз», деди Путин.

Аввалроқ Содир Жапаровнинг матбуот хизмати давлат раҳбари илгари режалаштирилган халқаро тадбирлар муносабати билан вақтинча масофадан ишлаш режимига ўтгани ҳақида хабар берган эди.

XS
SM
MD
LG