Ссылки доступа

Россия вакили бўлган хонанда Манижа Евровидение финалига чиқди


Манижа

2021 йилда Eurovision қўшиқ танловида Россиянинг вакили бўлган хонанда Манижа Роттердамда (Голландия) бўлиб ўтаётган танловнинг финалига чиқди.

Ярим финалда Манижа “Russian Woman” қўшиғини ижро этди. Хонанда саҳнага бутун Россиядан турли миллат аёллари юборган матолардан тикилган либосда чиқди. Ижро пайтида у кийимини ўзгартирди.

Манижа, РИА Новости билан суҳбатда, бу образ аёлнинг «ташқарига чиқиши ва ўзини озод қилишига» халақит берадиган кўп асрлик анъаналарини рамзий маънода таъкидлади.

22 май куни бўлиб ўтадиган “Евровидение” финалида Манижадан ташқари яна тўққизта давлат — Норвегия, Исроил, Озарбайжон, Малта, Литва, Кипр, Швеция, Бельгия ва Украинанинг вакиллари иштирок этишади.

Манижа тожикистонлик рус қўшиқчиси. Танловга номзод бўлганидан кейин у биринчи канал томонидан ташкил этилган аудитория овози ғолибига айланди — Интернетда ижрочи ҳақидаги ксенофобик шарҳлар пайдо бўлди. Тергов қўмитаси қўшиқ сўзларини нафрат ёки адоват қўзғаш аломатлари борлигини текширишни бошлади.

Манижа Сангин 1991 йилда Тожикистонда туғилган, бир неча йилдан сўнг унинг оиласи Москвага кўчиб ўтган. 12 ёшидан бери мусиқа чалиб келади. Инстаграмда мусиқий видео коллажлар муаллифи сифатида танилган. 2020 йил декабрь ойида у БМТнинг Қочқинлар агентлигининг биринчи Россия хайрихоҳ элчиси бўлди. Россияда оиладаги зўравонликка қарши кампанияда қатнашган.

XS
SM
MD
LG