Ссылки доступа

Қирғизистон Республикаси Давлат чегара хизмати: Чон-Олай минтақасидаги қирғиз-тожик чегарасида вазият барқарор


19 май куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати давлат чегарасининг қирғиз-тожик қисмидаги вазият барқарорлигини хабар қилди.

Давлат чегара хизматининг хабар беришича, 18 май куни Ўш вилояти Чон-Олай туманининг Унжу-Булоқ ҳудудида Қирғизистон ва Тожикистон чегара вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди.

«Учрашув якунларига кўра, чегара қўриқчилари Унжу-Булоқ ҳудудидаги давлат чегараси бўйлаб чегаранинг ушбу қисми халқаро ҳуқуқий рўйхатга олинмагунча қўриқламайдилар. Қўшма патруль хизмати фақат томонларнинг келишуви асосида амалга оширилади», — дейилади Давлат чегара хизмати хабарида.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда қўшни давлат Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида жойлашган Чон-Олай минтақасида ускуналар ўрнатаётгани ҳақида маълумотлар тарқатилганди. Жўқорғи Кенгес депутатлари 19 май куни бўлиб ўтган йиғилишда ушбу масалани кўтариб чиқдилар ва вазирлар маҳкамасидан расмий маълумотларни талаб қилдилар.

Қирғизистоннинг Тожикистон билан чегаралари 970 километрни ташкил қилади. Уларнинг 519 таси кўрсатилган, қолганлари таърифланмаган.

28-30 апрель кунлари Қирғизистон ва Тожикистон чегараларида қуролли тўқнашув бўлиб ўтди, натижада 154 киши жароҳат олди, 36 киши вафот этди, шу жумладан икки бола. Тожикистон расмийлари 19 киши ўлган ва 87 киши яраланганини расман эълон қилди.

XS
SM
MD
LG