Ссылки доступа

Москвада Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари ўртасида муштлашув бўлиб ўтди


Сешанба куни кечқурун Москвада Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари ўртасида бўлиб ўтган жанжал натижасида олти киши касалхонага ётқизилди, яна тўққиз киши қўшимча тергов учун ИИВга олиб кетилди.

Мушталшувлар 18 май оқшомида Москванинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган Вернадский проспектидаги кафега ташриф буюрувчилар ўртасида бўлиб ўтди, деб хабар беради «ТАСС» Россия ИИВнинг Москвадаги Бош бошқармаси матбуот хизматига таяниб. Жанжални ташаббускорлари ҳали аниқланмаган.

Агентликнинг маълумотларига кўра, ҳибсга олинганлар орасида миграция тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун икки киши (Россия Федерацияси Маъмурий ҳуқуқбузарлик кодексининг 18.8-моддаси 3-қисми), етти киши — майда безорилик учун маъмурий жавобгарликка тортилган. Россия Федерацияси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 20.1-моддаси).

Қирғизистоннинг Россия Федерациясидаги элчихонаси вакиллари Москвадаги жанжал ҳақида ҳозирча изоҳ беришмади. Москвада сешанба куни кечқурун бўлиб ўтган оммавий муштлашувда Тожикистон фуқаролари иштирок этмади, деб хабар қилди 19 май куни Россия Федерациясидаги Тожикистон элчихонаси.

«Тожикистоннинг Россия Федерациясидаги элчихонаси консуллик хизмати ходими Ички ишлар вазирлиги раҳбарининг Вернадский проспектида ёрдамчиси Оксана Шликова билан учрашди. У Тожикистон фуқаролари жанжалда қатнашмаганлигини, шунинг учун тожикистонликларнинг ҳеч бири ҳибсга олинмаган», дейилади Тожикистон элчихонасининг Россия Федерациясига йўллаган мактубида.

“Оксана Шликова Қирғизистон фуқаролари ўртасида оммавий муштлашув рўй берганини айтди, Россия оммавий ахборот воситаларининг унда Тожикистон фуқароларининг иштирок этгани ҳақидаги маълумот ёлғон», деб таъкидлайди Тожикистон дипломатик ваколатхонаси.

ТАССнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларидаги манбаси Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари ўртасидаги оғзаки тўқнашув муштлашувга айланганини, унда 15 киши иштирок этганини айтди. Аввал можаро шахсий душманлик сабабли авж олган ва кундалик характерга эга, дея қўшимча қилди агентлик манбаси.

Москвада илгари Марказий Осиё мамлакатлари аҳолиси ўртасида тўқнашувлар бўлган, аммо сўнгги муштлашув қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли тўқнашувдан кейин нима бўлганлиги ҳақида хавотирни кучайтирди.

28-30 апрель кунлари Қирғизистон ва Тожикистон чегараларида қуролли тўқнашув бўлиб ўтди, натижада 154 киши жароҳат олди, 36 киши вафот этди, шу жумладан икки бола. Тожикистон расмийлари 19 киши ўлган ва 87 киши яраланганини расман эълон қилди.

Иккала мамлакат ўзаро айбловларни жўнатишди, Қирғизистон ва Тожикистон назорат органлари оғир моддалари бўйича жиноий иш қўзғашди.

XS
SM
MD
LG