Ссылки доступа

Мирзиёев РЖД раҳбари билан йўловчи поездлари қатновини тиклашни муҳокама қилди


“Россия темир йўллари” ширкати раҳбари Олег Белозёров

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 19 май куни “Россия темир йўллари” ширкати (РЖД) бош директори Олег Белозёровни қабул қилган.

Президент матбуот хизмати маълумотига кўра, қабул чоғида амалий шерикликни кенгайтириш, жумладан, Ўзбекистонда темир йўллар тизимини такомиллаштириш бўйича ҳамкорлик қилиш, юк ташишлар ҳажмини кўпайтириш учун қулай шароитларни шакллантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташиш механизмларини йўлга қўйиш, йўловчи поездларининг қатновини қайта тиклаш ва юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Халқаро молиявий институтларни жалб қилган ҳолда “Мозори Шариф – Кобул – Пешовар” темир йўлини қуриш лойиҳасини биргаликда олға суриш масаласи ҳам кўриб чиқилган. Лойиҳани ҳар томонлама тайёрлаш, шу жумладан техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қурилишни тез фурсатда бошлашга қаратилган ишларда иштирок этиш юзасидан келишувга эришилди. Мазкур лойиҳага халқаро молия институтларининг қизиқиш билдираётгани аввалроқ ўзбек расмийлари томонидан қайд этилганди.

РЖД матбуот хизматига кўра, шу куннинг ўзида Олег Белозёров Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов билан учрашиб, ўзбекистонлик ишчиларни Россия ҳудудида темир йўл қурилишига жалб қилишга кўмаклашишга оид меморандумни имзолаган.

XS
SM
MD
LG