Ссылки доступа

Долларнинг расмий курси бир ҳафтадан буён бетўхтов кўтарилиб бормоқда


Ўзбекистон Марказий банки 2021 йил 20 майидан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

МБ маълумотига кўра, пайшанбадан АҚШ долларининг расмий курси аввалги курсга нисбатан 9 сўмга ошиб, 10 минг 586 сўмни ташкил этади. Бу Ўзбекистонда АҚШ доллари курсида кетма-кетига 7-кун ўсиш бўлганини англатади.

Айни пайтда бугундан евронинг расмий курси ҳам олдинги курсга нисбатан 5 сўм 70 тийинга қимматлаб, 12 минг 927 сўм 62 тийинга тенг бўлади.

Валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини зиммасига олмаган.

XS
SM
MD
LG