Ссылки доступа

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган янги зирҳли техника синовдан ўтказилмоқда


“TARLON” енгил зирҳланган автомобили Ўзбекистонда ишлаб чиқарилгани айтилди.
“TARLON” енгил зирҳланган автомобили Ўзбекистонда ишлаб чиқарилгани айтилди.

Ўзбекистонда ҳарбий мақсадларда фойдаланиладиган “TARLON” енгил зирҳланган автомобилни синовдан ўтказиш бошланди. Бу ҳақда 20 май куни Ўзбекистон Мудофаа саноати давлат қўмитаси маълум қилди.

Расман билдирилишича, “TARLON” Ўзбекистон Қуролли Кучлари тизимидаги вазирлик ва идораларнинг буюртмасига мувофиқ Мудофаа саноати комплекси корхоналарида лойиҳалаштирилган ва ишлаб чиқарилган.

Мазкур зирҳли машина 11 кишини ташишга мўлжалланган ва халқаро стандартларга мос келувчи va зирҳли пўлатдан ясалган.
Айни пайтда синов куч тизимларига оид вазирликлар ва идораларнинг мутахассислари иштирокида ҳарбийлар томонидан синовдан ўтказилмоқда.

“Ушбу тадбирларнинг дастлабки босқичида “TARLON”нинг баллистик ҳимояси белгиланган стандартлар асосида текширилади, юриш ва турли тўсиқлардан ўтиш қобилияти республикамизнинг тоғ-адир ва кесишган зоналарида синовдан ўтказилади”,- дейилади хабарда.

XS
SM
MD
LG