Ссылки доступа

Қирғизистонда учта банк қуролли тўқнашувдан жабрланган Боткен аҳолисига қарзларини бекор қилди


Уч банк ва битта микрокредит компанияси Боткен вилоятидаги қуролли тўқнашув қурбонларига берилган кредитларни бекор қилди. Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари Боткен вилояти маъмуриятига асосланиб ёзадилар.

Жабрланганларга берилган қарзларни ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор “Компанион”, «РСК», “Баи Тушум» банклари ва «Мол-Булоқ» микрокредит компанияси томонидан қабул қилинган.

Таъкидланганидек, “Компанион” 17 нафар фуқарога қарзни бекор қилди ва яна уч киши учун фоиз ставкаларини пасайтирди. Шунингдек, банк жабрланганларга 2 миллион сомлик гуманитар ёрдам кўрсатди ва уйсиз қолган оилага 25 минг сом (300 доллар атрофида) ажратди.

«РСК» банки вафот этган чегарачига қарзни ҳисобдан чиқариб, яна 7 та оила учун фоизларни оширишни олти ойга тўхтатиб қўйди. Шунингдек, банк 2,2 миллион сомни жабрланганларга ўтказди. Бундан ташқари, «РСК» банки чегараолди қишлоқлари аҳолисига уч йиллик 12 фоизли ставка билан имтиёзли кредит бериш учун 10 миллион сом ажратишга қарор қилди. Бундан ташқари, олти ой давомида тўлов танаффуси билан.

«Бай-Тушум» банки 9 фуқаронинг кредитини ҳисобдан чиқарди. Шунингдек, банк томонидан 100 минг сомдан ортиқ миқдордаги ёрдам кўрсатилди.

28-30 апрель кунлари Қирғизистон ва Тожикистон чегараларида қуролли тўқнашув бўлиб ўтди, натижада 154 киши жароҳат олди, 36 киши вафот этди, шу жумладан икки бола. Тожикистон расмийлари 19 киши ўлган ва 87 киши яраланганини расман эълон қилди.

Можаро натижасида Боткен вилояти қишлоқларида 78 уй, 2 мактаб, фельдшер-акушерлик пункти, 3 чегара пости, болалар боғчаси, 10 ёқилғи қуйиш шохобчаси, ички ишлар бўлими биноси ва 8 дўкон ёниб кетди. Тожикистон ҳукумати 3 май куни Исфаранинг учта жамоатидаги 14 та уй бутунлай ва иккита уй қисман, шунингдек Овчи Калача қишлоғидаги ўрта мактаб ва битта турар-жой биноси қисман вайрон бўлганини эълон қилди.

Иккала мамлакат ўзаро айбловларни жўнатишди, Қирғизистон ва Тожикистон назорат органлари оғир моддалари бўйича жиноий иш қўзғашди.

XS
SM
MD
LG