Ссылки доступа

Мирзиёев ЕОИИга аъзо давлатлар билан доимий авиақатновларни тиклашни таклиф қилди


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Евроосиё Иқтисодий иттифоқининг Олий кенгаши йиғилишида ЕОИИ билан ҳамкорлик энг муҳим йўналишларидан бири, эканини таъкидлади.

“Биз тўсиқларни бартараф этиш ва савдо-сотиқни тартибга солиш бўйича таъриф чораларини янада яқинлаштириш борасида ЕОИИнинг барча аъзолари билан фаол ҳамкорлик қилишга тайёрмиз”, - деди Мирзиёев.

Ўзбекистон президенти, шунингдек, Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо-давлатлар ўртасида доимий авиақатновларни тиклашни ҳам таклиф қилди.

“Мамлакатларимизда эпидемиологик вазиятнинг барқарорлашиши - аҳолининг эмланишини ҳисобга олган ҳолда, биз мунтазам авиа ва темир йўл, йўловчилар қатновларини қайта тиклаш вақти келди, деб ҳисоблаймиз”, - деди Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчи мақомига эга.

XS
SM
MD
LG