Мазкур ҳодиса, Китоб тумани ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, туман ҳокимлиги мутасаддилари, туман халқ таълими бўлими, ички ишлар бўлими, маҳалла фуқаролар йиғини, депутатлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида куни кеча ўтказилган йиғилишда муҳокама қилинган.
Йиғилишда томонлар фикрлари тингланиб, зарурий режалар белгиланган. Ҳодиса юзасидан Китоб тумани халқ таълими бўлими томонидан хизмат текшируви ўтказиладиган бўлган.
Шундан сўнг туман ҳокимлиги ва халқ таълими бўлими вакиллари жабрланган ўқитувчилар ётган тиббиёт бирлашмасига бориб, улар ҳолида хабар олишган.
“Айни вақтда Китоб тумани ИИБ томонидан юқоридаги ҳолат юзасидан ҳам соҳага доир дастлабки ҳаракатлар бошланди. Суриштирув ва тергов ҳаракатлари якунига етгач, бу бўйича яна расмий маълумотлар берилади”, дейилган ҳокимлик хабарномасида.