Ссылки доступа

Наманган Давлат университети 14 кунлик карантинга ёпилди


Жорий йилнинг 22 май куни Наманган Давлат университетининг бир нафар ўқитувчисида COVID-19 инфекцияси аниқлангани ортидан мазкур ОТМ икки ҳафталик карантинга олинган.

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабарига кўра, айни пайтда ушбу бемор саломатлиги шифокорлар назорати остига олинган.

Қайд этилишича, хасталик тарқалишининг олдини олиш мақсадида университетда ўқув жараёнлари шу йил 6 июнигача тўхтатилиб, таълим жараёнлари масофавий шаклда ташкил этилади, дарслар Zoom видеоалоқа дастури орқали белгиланган онлайн дарс жадвали асосида ўтилади.

Аввалроқ Озодлик Тошкент ва Самарқанддаги бир неча олий таълим муассасаси ва мактаб COVID-19 важидан карантинга ёпилгани ҳақида хабар қилган.

XS
SM
MD
LG