Ссылки доступа

Қирғизистон ҳукумати Тожикистон билан чегара бўйлаб транспорт ҳаракати тўлиқ тўхтатилишини эълон қилди


Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси Улукбек Марипов яқинда муаммоли масалалар ҳал бўлгунча Тожикистон Республикаси билан давлат чегараси орқали транспорт воситаларини тўлиқ тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Ўзининг Фейсбукдаги расмий саҳифасида хабар қилинганидек, у бу ҳақда Қирғизистон Республикасининг Ўш вилояти Чон-Олай туманининг чегарадош қишлоқлари аҳолиси билан учрашуви чоғида айтиб ўтди.

«Чегара масаласи бугунги кунда биз учун энг долзарб масалалардан бири. Ушбу муаммони ҳал қилиш учун барча чоралар кўрилмоқда. Биз буни албатта ҳал қиламиз ... Чегарани делимитация ва демаркация қилиш масалаларини ҳал қилиш билан биргаликда ўз чегараларимизни мустаҳкамлашни мақсад қилиб қўйдик. Бунинг учун биз чегарачиларимиз учун барча зарур шароитларни яратиб берамиз. Маҳаллий аҳоли ҳам давлат чегарасини мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнайди. Шунинг учун мен сизни сабр-тоқатли бўлишга ва тушунишга чақираман», — дея ҳукумат раҳбари йиғилганларга мурожаат қилди.

Марипов «бизнинг асосий мақсадимиз оддий одамларнинг ҳаётини яхшилашдир ва биз биргаликда бу қадам учун зарур бўлган барча нарсаларга эришамиз» деб ишонтирди.

28-30 апрель кунлари Қирғизистон ва Тожикистон чегараларида қуролли тўқнашув бўлиб ўтди, натижада 154 киши жароҳат олди, 36 киши вафот этди, шу жумладан икки бола. Тожикистон расмийлари 19 киши ўлган ва 87 киши яраланганини расман эълон қилди.

Иккала мамлакат ўзаро айбловларни жўнатишди, Қирғизистон ва Тожикистон назорат органлари оғир моддалари бўйича жиноий иш қўзғашди.

XS
SM
MD
LG