Ссылки доступа

Россия Федерацияси Адлия вазирлиги раҳбари меҳнат муҳожирларини маҳбусларга алмаштиришни қўллаб-қувватлади


Константин Чуйченко
Константин Чуйченко

Россия Адлия вазирлиги раҳбари Константин Чуйченко Федерал жазони ижро этиш хизмати раҳбарининг меҳнат муҳожирларини маҳбусларга алмаштириш ҳақидаги таклифини қўллаб-қувватлади.

Чуйченконинг сўзларига кўра, Россияда 180 мингга яқин маҳкум қамоқ муддатларини ахлоқ тузатиш ишлари билан алмаштириш ҳуқуқига эга. Шу билан бирга, мамлакатда атиги саккиз минг кишига мўлжалланган жойлар мавжуд.

Вазир йирик инвестиция лойиҳаларини қизиқарли деб билишини, бу ерда суд томонидан ахлоқ тузатиш ишлари жазосига ҳукм қилинган ишчилар сони минг ва ундан ортиқ кишини ташкил этишини таъкидлади.

«Биз бизнес билан музокаралар олиб бормоқдамиз, шартномалар тузмоқдамиз, Жазони ижро этиш федерал хизмати бу борада фаол иш олиб бормоқда. Ва яқин келажакда биз ахлоқ тузатиш марказлари ва жойларини кўпайтиришимиз керак», — дея Чуйченконинг сўзларини келтирган Интерфах.

Федерал Жазони ижро этиш хизмати раҳбари Александр Калашников ўтган ҳафта агентликнинг ишчи кучи етишмайдиган йирик муассасаларда маҳбуслар учун меҳнат лагерларини ташкил этишга тайёрлигини тасдиқлади. У мамлакатда маҳбуслар ёрдамида меҳнат ресурслари етишмовчилигини енгиш ва маҳбусларнинг ижтимоийлашувини таъминлаш имкониятига эга бўлишини таъкидлади.

Россияда бир неча йилдан буён маҳбусларни йирик объектларда ишлашга жалб қилиш ғояси турли даражаларда муҳокама қилинмоқда. Россия қонунчилиги маҳкумларга ахлоқ тузатиш муассасасидан ташқарида ишлашга рухсат беради ва маҳкумларга конституциявий кафолатлар беради. Уларнинг иши тўланиши керак ва ўзлари изоляция ҳамда ҳимоя билан таъминланиши керак.

Россия Мигрантлар федерацияси раҳбари Вадим Коженов Федерал жазони ижро этиш хизмати директорининг таклифини танқид қилди. Меҳнат муҳожирлари малакали ва маҳбусларга бу ишларни ўргатадиган одам йўқ, деб тушунтирди Коженов.

XS
SM
MD
LG