Ссылки доступа

Uzbekistan Airways 15 июндан Москванинг Домодедово аэропортига парвозларни тиклайди


Uzbekistan Airways 15 июндан бошлаб Москванинг Домодедово аэропортига парвозларни тиклайди.

“Парвозларни қайта тиклаш тўғрисидаги қарор, аввало, Ўзбекистон авиалинияларида йўловчилар учун қулайликни таъминлаш ва хизмат кўрсатиш даражасини кўтариш мақсадида қабул қилинди”,-деб иқтибос келтирди Uzbekistan Airways матбуот хизмати ширкатнинг Москвадаги расмий вакили Акмал Жўраев сўзларидан.

Маҳаллий нашрларга кўра, 15 июндан бошлаб Uzbekistan Airways Москвадаги “Внуково” аэропортига рейсларни амалга оширмайди.

Бироқ Uzbekistan Airways расмий баёнотида бу ҳақда маълумот берилмаган.

XS
SM
MD
LG