Ссылки доступа

АҚШда россиялик хакер 2,5 йилга озодликдан маҳрум этилди


АҚШ суди россиялик Кирилл Фирсовни шахсий маълумотларни сотиш бўйича сайтни бошқаргани учун 2,5 йилга озодликдан маҳрус қилиш ҳақида ҳукм чиқарди. Бу ҳақда АҚШ Адлия вазирлиги матбуот хизмати маълумот тарқатди.

Вазирлик қайдича, Фирсов маъмури бўлган Deer.io сайти орқали хакерлар фойдаланувчиларнинг ўғирланган шахсий маълумотларини сотганлар, улар орасида кредит карталари рақамлари, манзиллар, телефон рақамлари ва ижтимоий суғурта карталарига оид маълумотлар бўлган.

Тергов чоғида Федерал тергов бюроси ходимлари Deer.io сайти орқали уч мингдан зиёд бузилган аккаунтга оид маълумотни сотиб олганлар. Шу тариқа улар хакерлар томонидан маълумот сотилганини далиллаганлар.

Фирсов 2020 йил мартида Нью-Йоркдаги Жон Кеннеди аэропортида қўлга олинган. Кейинроқ у Deer.io сайтининг маъмури бўлганини тан олган. Даставвал Фирсов 10 йилгача озодликда маҳрум қилиниши мумкинлиги айтилаётганди. Ҳукм чиқаришда судья унинг ҳибсхонада 15 ой ўтирганини эътиборга олган.

Deer.io интернет дўконлар учун конструктор платформа бўлиб, у айниқса хакерлар орасида машҳур бўлган. Платформа 2013 йили ишлай бошлаган. 2020 йил мартига келиб унда 3 минг чоғли “онлайн дўкон” жойлашган ва уларнинг умумий пул айланмаси 17 миллион долларга етар эди. Сайт бошқаруви Россиядан туриб амалга ошириб келинган.

XS
SM
MD
LG