Мулозимга кўра, шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Эпидемияга қарши кураш фавқулодда комиссиясининг қарори асосида Самарқанддаги барча таълим муассасалари жорий йил 10 майидан 25 майигача карантинга олинган ва онлайн таълим тизимига ўтганди.
Эндиликда Самарқанддаги эпидемиологик ҳолат бир мунча барқарорлашганини инобатга олиб, комиссия шаҳардаги умумтаълим мактабларида имтиҳонларни анъанавий тарзда олиб боришга рухсат берган.
Айни пайтда академик лицей, техникум ва касб-ҳунар коллежлари ҳамда олий таълим муассасаларида дарс жараёнларини анъанавий шаклда ўтказиш мумкин.