Ссылки доступа

Facebook, YouTube ва Amazon Марказий Осиёда янги усулда ишламоқда (тўплам)


Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Facebook, YouTube ва Amazon Марказий Осиёда янги усулда ишламоқда. Қаерда ва нима ўзгарган. (видео Настоящее время)​

- "Чўлдаги Лувр" директори билан суҳбат: Мен устозларимга қарзимни узяпман! Ўтган ярим йилда Савицкий музейи ва рассомчилик галереясида нималар қилинди? Музейнинг янги раҳбарияти қандай қийинчиликлар билан тўқнашмоқда? Озодликнинг бу ва бошқа саволларига жавоб берган Тигран Мкртичев “чўлдаги Лувр”нинг кейинги тақдири борасида ҳам сўз юритди. (видео)

- “Мозорни очтириб, қайтадан текширишсин!” - ўзини осган келин иши "бости-бости қилинмоқда". Хоразмда уйи молхонасида осилган холда топилган Мухлиса Қадамбоеванинг яқинлари туман прокуратурасини ишни "бости-бости қилиб, жиноят ишини судга оширмай ҳаракатдан тўхтатганлик"да айбламоқда. (видео)

- "Мен Юлдуз Усмоновага Парвардигордан донолик тилайман". 16 май куни Москвадаги Яҳудийлар музеи ва толерантлик марказида “Елена Коровай: ўзгача қараш. Рус маданиятидаги Бухоро яҳудийлари” китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирга йиғилганлар Юлдуз Усмонованинг яҳудийлар тўғрисида билдирган фикрларига ҳам муносабат билдиришди.(видео)

- Ўшда Абдулла Орипов таваллудининг 80 йиллиги нишонланди.(фотогалерея)

- Ғузорлик она: Йўқчиликдан ногирон боламни "Меҳрибонлик уйи"га бермоқчиман. Инсульт бўлиб соғлиғидан ажралган қашқадарёлик аёл юра олмайдиган ногирон қизини меҳрибонлик уйига топширишга мажбур бўляпти. Эрнинг ишсизлиги, вояга етмаган болаларга қаров йўқлиги, адоғи кўринмайдиган касаллик, оилани оғир аҳволга солиб қўйди. (видео)

- Дуобликлар: 30 йил унутилган қишлоқни Зоир Мирзаев ҳам унутди. Сувсиз ва йўлсиз, биттаю битта кўприги таъмирланмаётган дуобликлар шу йил апрелида Озодликка шикоят қилиши ортидан ҳоким бошчилигидаги мулозимлар қишлоққа ташриф буюрган ва барча муаммоларни ечишга ваъда берган эди. (видео)

- Қўнғир айиқ можароси: Рус овчи ва ўзбек амалдорлар ғазаб нишонига айланди. Ўзбекистондаги ҳайвон ҳуқуқлари ҳимоячилари "Қизил китоби"га киритилган ва йўқолиб бораётган ҳайвонларни пул эвазига ва бошқа кўнгилочар мақсадларда овлашга рухсат берувчи қонун бекор қилинишини талаб қилиб чиқди. (видео)

- Ҳосилга кирган қулупнай ҳайдаб ташланди. Ҳоким деҳқонларни охирги нонидан маҳрум қилди. Тошкент вилоятининг Қибрай тумани Кенгэл қишлоғида Наманган, Фарғона вилоятларидан келиб, 9 гектар майдонда парваришлаётган қулупнай далалари туман ҳокимининг буйруғи билан бузиб ташланди. (видео)

- Қирғизистонда дабдабали тўй ва маросимларни тақиқлаш таклиф қилинди. (видео Директ)​

- Мўйноқдаги "ноанъанавий" мусиқа фестивали ўзбекларни ҳайратга солди. 14-15-май кунлари Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ шаҳрида «Стихия» электрон мусиқа, санъат ва илм фестивали ўтказилди. Фестивалда жаҳонга машҳур мусиқий продюсер Нина Кравиз ҳамда Россия, Қозоғистон, Туркия ва Қирғизистондан келган мусиқий продюсерлар, мусиқачилар ва DJлар иштирок этишди. (видео)

- ОЗОДЛИК ФИЛЬМИ: Туркияда ишлаб, Россиядагидан кўпроқ пул топиш мумкинми? Сўнгги йилларда Ўзбекистондан Туркияга меҳнат муҳожирлари оқими кўпайди. Визасиз борди-келди ва маданий яқинлик ўзбек муҳожирларини тортаётган омиллардан. Муҳожирлар таркиби, мақоми ва улар банд бўлган соҳалар Россиядагидан фарқли. (видео)

- Бухоро яҳудийлари Юлдуз Усмоновани антисемитизмда айбламоқда. Ўзбекистонлик хонанда Юлдуз Усмонованинг Исроил-Фаластин можароси юзасидан билдирган фикрлари АҚШ ва Исроилдаги Бухоро яҳудийлари жамоасида ғазаб ва хавотир билан қаршиланди. Жамоа вакиллари Усмонова “антисемит оҳангидаги” чиқишлари учун Исроил халқидан кечирим сўраши кераклигини айтишмоқда. (видео)

- Жаҳонгир Отажонов: Мақсадим президент бўлиш, ортга йўл йўқ. Ўтган йил декабрида санъатдан кетганини эълон қилганидан буён Ўзбекистондаги президент сайловлари билан боғлиқ баёнотлар бериб келаётган собиқ хонанда Жаҳонгир Отажонов 12 май куни Туркиядан Ўзбекистонга қайтди. (видео)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG