Ссылки доступа

Қирғизистонда қамоқдан қочмоқчи бўлган икки маҳбусдан бири отиб ташланди


Kyrgyzstan - #47 Prison, Bishkek, 28Dec2011

26 майга ўтар кечаси икки маҳбус Чуй вилоятининг Молдовановка қишлоғидаги 27-сонли колониядан қочишга уринган. Ҳарбий хизматчи уларни тақиқланган ҳудудда кўрган ва огоҳлантирувчи ўқ узган.

Ҳарбий ўқ узишга мажбур бўлган, натижада маҳбуслардан бири ҳалок бўлди, иккинчиси ҳибсга олинди. Бу ҳақда Жазони ижро этиш давлат хизмати хабар берди.

1963 ва 1999 йилларда туғилган маҳкумлар, айниқса оғир жиноятлар — вояга етмаганларни ўлдириш ва зўрлаш учун жазо ўташган. Улар 10 ва 21 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG