Ссылки доступа

Ўзбекистон кон саноати корхоналарида беш ойда бешта ўлим ҳолати қайд этилди


Жорий йилнинг шу кунига қадар Ўзбекистондаги кўмир, кон-руда ва норуда саноати корхоналари ва ташкилотларида жами 15та бахтсиз ҳодиса рўй берган. Унинг 5тасида ўлим ҳолати қайд этилган.

Бу ҳақда АОКАда ўтган брифингда Кўмир, кон-руда ва норуда соҳаларида саноат хавфсизлиги инспекцияси мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Расмийларнинг билдиришича, 15 та бахтсиз ҳодисадан 1 таси гуруҳий, 2 таси енгил, 7 таси оғир ва 5 таси оқибати ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисалардир.

Бахтсиз ҳодисаларни текшириш натижалари бўйича 9 та ҳужжат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тақдим этилган.

Саноат хавфсизлиги инспекцияси шу йилнинг январидан майигача Кўмир, кон-руда ва норуда соҳаларида саноат хавфсизлиги юзасидан 5931 та қонунбузарлик ҳолатини аниқлаган.

“Хавфли ишлаб чиқариш объектларида авариялар ва бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида 12 ҳолатда хавфли ишлаб чиқариш объектларида ишлар вақтинча тўхтатиб қўйилди ва ишчилар бехатар жойга олиб чиқилган”,-дейилади расмий билдирувда.

XS
SM
MD
LG